Спорт

Роналду қачон фаолиятини якунлаши мумкинлигини айтди

© Sputnik / Григорий СысоевФутболист Криштиану Роналду
Футболист Криштиану Роналду - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.01.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Португалия терма жамоаси ва “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналду яна 4-5 йил фулбол ўйнашни режалаштираётганини айтди.
Португалия терма жамоаси ва “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналду яна 4-5 йил фулбол ўйнашни режалаштираётганини айтди.
Душанба куни 36 ёшли португалиялик футболчи Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) тақдирлаш маросимида миллий терма жамоа сафида гол уриш бўйича жаҳон рекорди учун махсус совринни қўлга киритди.

"Мен ютуқлар билан жуда фахрланмоқдаман. Бу ФИФАнинг махсус мукофоти, мен бу ташкилотни жуда ҳурмат қиламан. Оиламга ҳам миннатдорчилик айтишим керак. Тез орада яна ота бўламан. Энг яхши тўпурар бўлиш ажойиб. Мен ҳали ўйнаш ва гол уришга иштиёқим бор. Мен беш ёшимдан бери футбол ўйнайман. Майдонга чиққанимда, машғулотларда ҳам мотивациям сақланиб қолади. Ҳатто 37 ёшимда ҳам ўзимни яхши ҳис қиламан, қаттиқ меҳнат қилишда давом этаман. Мен ўйинни яхши кўраман ва иштиёқни ҳис қиламан. Мен бундан кейин ҳам давом этишни хоҳлайман. Умид қиламанки, балки тўрт ёки беш йил", - Роналдунинг сўзларини келтиради Daily Mail нашри.

Роналду клуб даражасида Португалиянинг “Спортинг”, Англиянинг “Манчестер Юнайтед”, Испаниянинг “Реал”, Италиянинг “Ювентус” клубларида тўп супган. У 5 карра Чемпионлар лигаси ғолиби. Роналду август ойида “Манчестер Юнайтед”га қайтди.
Сентябр ойида Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятидаги 110-голини уриб, терма жамоа учун голлар сони бўйича янги жаҳон рекордини ўрнатди ва Эроннинг собиқ ҳужумчиси Али Даеининг ютуғини ортда қолдирди.
Умумий ҳисобда португалиялик футботчининг терма жамоаси сафида 115та тўп киритган.
Янгиликлар лентаси
0