Россия

Россияда “омикрон” антитаначаларини аниқлайдиган тест яратилди

Omicron  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.01.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Бу янги тестни Гамалея маркази мутахассислари ишлаб чиқишган.
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Россиялик олимлар коронавируснинг омикрон штаммини зарарсизлантирадиган антитаначаларни аниқлайдиган тест яратишди.
Тест Россиянинг Гамалея номидаги Эпидемиология ва микробиология маркази мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган.

“Бизда “омикрон” антитаначаларини аниқлайдиган тест тизими бор, бироқ у ҳозир фақат марказимизда”, - деди Гамалея маркази директори Александр Гинцбург РИА Новости билан суҳбатда.

Олдинроқ Гинцбург ўзи “омикрон”ни юқтириб олгани, аммо “Спутник V” вакцинаси билан эмлангани боис касалланмаганини маълум қилган эди.
Буни айнан шу янги тест аниқлаб берган.
Омикронн штаммнинг кенг тарқалган аломати маълум бўлди
Эслатиб ўтамиз, "Спутник V" дунёда коронавирусга қарши яратилган биринчи вакцина. У 2020 йилнинг август ойида рўйхатдан ўтказилган.
Бугунги кунда Россияда яна бир неча вакциналар яратилган ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рўйхатга олинган. Улар орасида Вектор марказининг "ЭпиВакКорона", Чумаков марказининг "КовиВак" ҳамда Гамалея марказининг "Спутник Лайт" ва "Спутник М" вакциналари бор.
Россияда омикрон штаммини дарҳол аниқлайдиган тест яратилди
Янгиликлар лентаси
0