Тожикистон Мессиси: Алишер Жалилов Ўзбекистон клубига ўтди

© Фото: ФК "Истиклол" Капитан душанбинского "Истиклола" Алишер Джалилов перешел в команду АГМК
Капитан душанбинского Истиклола Алишер Джалилов перешел в команду АГМК - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.01.2022
Oбуна бўлиш
Алишер Жалилов фаолиятини Ўзбекистон чемпионатида давом эттиради.
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Душанбенинг “Истиқлол” клуби ва Тожикистон терма жамоаси сардори, республиканинг энг умидли ёш футболчиси деб топилган Алишер Жалилов фаолиятини Ўзбекистон чемпионатида давом эттиради.
Жалилов ОКМК билан шартнома имзолади ва ҳозир Ўзбекистон Олий лигасида тўп сурмоқда, деб хабар берди “Истиқлол” ФК матбуот хизмати.
Қайд этилишича, футболчи 2021 йилги Ўзбекистон чемпионати бронза медали соҳиби Олмалиқнинг ОКМК футбол клуби билан икки йиллик шартнома имзолади.
Шартнома нархи очиқланмади.
Алишер Жалилов 1993 йил 29 август куни Душанбе шаҳрида туғилган, тўп суришни “Олмоси” ёшлар клубида бошлаган. Кейинчалик, 2004 йилда оиласи билан Россияга кўчиб ўтди ва у ерда "Локомотив" ёшлар спорт мактаби тарбияланувчиси бўлди.
2009 йилда футболчи Қозон Рубинининг ёшлар жамоасига ўтди ва 2011 йил июл ойида у жамоанинг асосий таркибига киритилди.
Орадан бир йил ўтиб Жалилов Нижнекамскдан ижара асосида "Нефтехимик"га ўтди. 2012 йил натижаларига кўра, Россия футбол миллий лигаси уни энг яхши ёш футболчи деб эътироф этди.
2014 йилнинг ёзида спортчи Рубинга қайтиб келди ва 2017/2018 йилги мавсумни эса Калининграднинг “Балтика” клубида ўтказди.
2019 йил бошидан буён Жалилов “Истиқлол”га келди ва шу вақт ичида жамоа билан 3 марта мамлакат чемпионлиги ва Республика Суперкубоги ҳамда Тожикистон кубоги соҳиби бўлди.
Осиё Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида “Истиқлол” жамоасининг биринчи шундай турнирдаги умумий муваффақиятига катта ҳисса қўшди.
2019 ва 2021 йилги футбол мавсумлари якунларига кўра, спортчи Тожикистоннинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Аввалроқ Германиянинг машҳур Transfermarkt.de спорт портали турли мамлакатлар футболчилари ва жамоаларининг тахминий нархини эълон қилди, унга кўра Жалилов 600 минг еврога баҳоланган. Бу Тожикистон чемпионатидаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Янгиликлар лентаси
0