Жамият

Тошкентда илк бор DAB+ стандартида рақамли радио ишга тушди

© Wikipedia / Håvard WienЦифровой радиоприёмник
Цифровой радиоприёмник - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.01.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзбекистонда Ўрта Осиё давлатлари орасида биринчилардан бўлиб DAB+ стандартидаги рақамли радиоэшиттириш йўлга қўйилди
ТОШКЕНТ, 18 янв - Sputnik. "RRTM" ДУК томонидан Тошкент телеминорасида DAB+ стандартида рақамли радиоканаллар узатиши тест режимида иш бошлади, деб хабар қилмоқда "Халқ сўзи".

DAB+ стандарти орқали битта узаткичдан 16 та радиоканаллар: "Ўзбекистон", "Ёшлар", "Маҳалла", "Ўзбекистон 24", "Ориат Доно", "Ориат FM", "Водий садоси", "Пойтахт (узб)", "Пойтахт (рус)", "Гранд", "Ёшлар овози", "Максима", "Авторадио Ҳамроҳ", "Наврўз", "Носталгия", "Ўзбегим таронаси" 199,360 MHz частотада тест режимида эфирга узатилмоқда.

Рақамли радиоэшиттириш билан параллел равишда FM диапазонида ҳам радиоканаллар узатиб келинмоқда.
DAB+ (digital audio broadcasting) - 175.872-228.128 МГц частоталарида рақамли форматдаги радио бўлиб, у FM радиодан ўзининг юқори сифати ҳамда кўплаб янги имкониятлари билан ажралиб туради. Дунёда биринчи DAB+ радиостанция 2007 йилда ишга тушган. Бугунги кунда ушбу турдаги станциялар Хитой, Индонезия, Жанубий Корея, Австралия, Германия, Дания, Швейцария, Норвегия ва бошқа мамлакатларда фаолият юритмоқда.
Янгиликлар лентаси
0