ЙПХ постларида “яшил” ва “қизил” йўлаклар пайдо бўлади

© Sputnik / Рамиз БахтияровСотрудники ДПС и Национальной гвардии на посту в Ташкенте
Сотрудники ДПС и Национальной гвардии на посту в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.01.2022
Oбуна бўлиш
“Чинор” ва “Наманган” йўл-патруль хизмати стационар постларида “яшил” ва “қизил” йўлак тизими жорий этилиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Ўзбекистондаги ЙПХ постларида "яшил" ва "қизил" йўлак тизими жорий этилади. Ички ишлар вазирлиги муҳокамага қўйган тегишли Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасида кўзда тутилган.
Ҳужжатга кўра, 2022 йил 1 мартдан бошлаб Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги “Чинор” ва Наманган вилояти Поп туманидаги “Наманган” йўл-патруль хизмати стационар постларида замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан тўлиқ жиҳозланган “яшил” ва “қизил” йўлак тизими жорий этилади. Босқичма-босқич республиканинг қолган йўл-патруль хизмати стационар постларида қўлланилади.
Тошкентда экополиция хизмати автомобиллари намойиш қилинди
Бундан ташқари, “RFID” (Радио частотани идентификациялаш технологияси)тизими эксперимент тариқасида жорий этилади.
У транспорт оқимини ҳисоблаш, тирбандликларни олдини олиш, қидирувда бўлган транспорт воситаларнинг ҳаракатланиш йўналишини аниқлаш ҳамда транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотларни масофадан узатиш имкониятини ўз ичига олади.
“RFID” тизимини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига кириш-чиқиш жойларидаги йўл-патруль хизмати масканлари, блокпостларида ўрнатиш режалаштирилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0