Дунёда

Эрдўғон Путин ва Зеленскийни Туркияга таклиф қилди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Фотобанкка ўтишПрезидент РФ Владимир Путин и президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган (слева) во время пресс-подхода по итогам российско-турецких переговоров
Президент РФ Владимир Путин и президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган (слева) во время пресс-подхода по итогам российско-турецких переговоров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.01.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Туркия президенти яқин бир неча ҳафталар ичида Украинага ташриф буюришни режалаштирмоқда.
ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Туркия Россия президенти Владимир Путин ва унинг украиналик ҳамкасабаси Владимир Зеленский музокаралари учун имконият яратиб юберишга тайёр. Бу ҳақида Туркия президентининг вакили Иброҳим Калын маълум қилди. РИА Новости хабарига асосан.
"Президент Эрдўғон иккала раҳбарни ҳам Туркияда учрашиб ўзаро тушунмовчиликлар ва муаммоларни ҳал қилишни таклиф қилди. Россия ва Украина орасидаги тангликни камайтириш учун Туркия керак бўлган ҳар қандай вазифани бажариши мумкин", - деди Туркия президенти вакили.
Шунингдек Калын, Туркия президенти яқин бир неча ҳафталар ичида Украинага ташриф буюришни режалаштираётганини маълум қилди.
"Шу билан бирга, келажакда жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳарбий ҳаракатларни олдини олиш мақсадида, биз Россия билан яқин мулоқотда бўлиб турамиз", - деб қўшимча қилди Туркия президенти вакили.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва НАТО ўтган йилнинг сўнгги ойларида Украинага фаол равишда қурол-аслаҳа етказиб бериш билан шуғулланмоқда. Ундан ташқари Украина Шарқига юлаб НАТО инструкторлари олиб келингани ҳақида хабарлар мавжуд.
Шу билан бир вақтда Ғарб ОАВларида Россия Украинага яқинда бостириб киради, деган ёлғон хабарлар мунтазам равишда тарқатиб келинмоқда.
Россия АҚШ ва НАТОнинг бундай тажовузкар ҳаракатларига нисбатан ўз хавфсизлигини кафолатловчи шартнома ишлаб чиқди ва АҚШга уни имзолашни таклиф этди. Лекин АҚШ бундан бош тортди. Украинага қурол-аслаҳа етказиб беришни фаоллантирди. Бугунги кунда Россия Украина чегарасида вазият тобора кескинлашмоқда.
Янгиликлар лентаси
0