“Госуслуги” порталида меҳнат мигрантларига оид янги хизмат ишга тушди

© Sputnik / Алексей Куденко / Медиабанкка ўтишРабота многофункционального центра
Работа многофункционального центра  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.01.2022
Oбуна бўлиш
Мигрантлар билан меҳнат шартномасини тузиш ҳақида хабарномани “Госуслуги” орқали юбориш мумкин.
ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Мигрантлар билан меҳнат шартномасини тузиш ёки бекор қилиш тўғрисида Ички ишлар вазирлигига “Госуслуги” орқали хабар бериш мумкин.
“Госуслуги”да “Меҳнат мигрантлари тўғрисида хабарномалар” хизмати пайдо бўлди. Унинг ёрдамида ИИВ бошқармаларига электрон хабарномаларни юбориш мумкин:
🔹 чет эл фуқаролари билан меҳнат шартномасини тузиш ва бекор қилиш тўғрисида;
🔹 чет эл фуқаролари - юқори малакали мутахассисларга иш ҳақи тўлаш мажбуриятлари тўғрисида.
Ички ишлар вазирлигига билдиришнома юбориш учун иш берувчи тегишли шаклни тўлдириб, электрон имзо билан имзолаши керак. Идорага келиш керак эмас.
Ҳар йили ИИВга қоғоз шаклида 3 миллионга яқин билдиришнома келади – пандемия даврида уларни қайта ишлаш қийинлашди.
“Йиллик билдиришномаларнинг кўплиги бундай хизмат зарурлигини кўрсатади. Бу Россия Федерациясида бизнес юритиш учун қулай шароит яратишга ёрдам беради”, — деди Россия рақамли ривожланиш вазирлиги раҳбари ўринбосари Дмитрий Огуряев.
Мавзуга доир янги материаллар:
Россияга мигрантларнинг оқими кўпаяди – Медведев
Хорижий фуқароларни мобил илова орқали рўйхатга олиш тартиби киритилади - Казакова
Янгиликлар лентаси
0