Иқтисод

Лимон етиштирувчиларга субсидия берилади

© Sputnik / Макс Ветров / Фотобанкка ўтишСбор лимонов
Сбор лимонов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.01.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Янги лимонзорлар барпо этиш ва кўчатлар харид қилиш билан боғлиқ харажатлар ҳар бир сотих учун 300 минг сўмгача миқдорда субсидия сифатида қоплаб берилади.
ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Янги лимонзорларни барпо этиш ва кўчатлар харид қилишни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, лимон етиштирадиган қишлоқ хўжалиги ташкилотлари харид қилган муқобил энергия (табиий газга нисбатан)орқали ишлайдиган иситиш қурилмалари қийматининг 30 фоизгача қисми Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
Қарор билан бу бўйича низом тасдиқланди.
Низомга кўра, талабгорлар (қишлоқ хўжалиги ташкилотлари) муқобил энергия қурилмаси ўрнатилган иссиқҳона ишга туширилгандан сўнгсубсидия олиш учун туман комиссиясига ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.
Туман комиссияси мурожаат келиб тушган кундан бошлаб 5 иш куни ичида талабгор томонидан ўрнатилган муқобил энергия қурилмаларини жойига чиққан ҳолда ўрганади.
Талабгорлар Комиссиянинг ижобий хулосасини олгач 5 кун ичида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига тегишли ҳужжатларни тақдим қилади.
Пилланинг ҳар бир килоси учун 5 минг сўм субсидия берилади
Ҳужжатлар тақдим қилинган кундан бошлаб 3 иш куни ичидаАгентлик уларни ўрганиб чиқиб, Кенгаш қарори қабул қилинган кундан бошлаб 1 ой ичида субсидия ажратади ёки рад этилса, бу ҳақда талабгорни хабардор қилади.
Агентлик 5 йил мобайнида, ҳар йил камида бир маротаба шартномада кўрсатилган параметрлар ва мажбуриятларнинг бажарилиши юзасидан мониторинг олиб боради.
Шунингдек, қарорга кўра янги лимонзорлар барпо этиш ва кўчатлар харид қилиш билан боғлиқ харажатлар ҳар бир сотих учун 300 минг сўмгача миқдорда субсидия сифатида қоплаб берилади.
Субсидия лимонзорлар барпо этиш ишлари якунланиб, туман ишчи комиссиясининг уларни фойдаланишга қабул қилиш юзасидан тасдиқланган далолатномалари Агентликка тақдим этилгандан сўнг 1 ой муддатда ажратилади.
Янгиликлар лентаси
0