Мигрантларга хизмат кўрсатувчи яширин бозор хавфсизликка таҳдид солади - Медведев

© Sputnik / Михаил Голенков / Медиабанкка ўтишОчереди мигрантов в УФМС
Очереди мигрантов в УФМС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.01.2022
Oбуна бўлиш
Медведев мигрантларга хизмат кўрсатиш бўйича жиноий бозор ҳақида ўз фикрларини айтди.
ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Мигрантларга хизмат кўрсатиш бўйича жиноий бозори Россия Федерацияси учун хавфсизликка таҳдидларни келтириб чиқаради, деди Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев
Унинг сўзларига кўра, ҳатто маъмурий тўсиқларга дуч келган, қонунларга бўйсунувчи хорижликлар ҳам турли воситачиларга мурожаат қилишга мажбур бўлмоқда.

"Ҳатто биз уларнинг келишидан манфаатдор бўлган, қонунларга тўлиқ риоя қиладиган ва малакали чет эл фуқаролари ҳам ўз муаммолари билан воситачилар деб аталмиш шахсларга мурожаат қилишга мажбур бўлмоқда. Бу ҳақиқат. Баъзан маъмурий тўсиқларни енгиб ўтиш жуда қийин", - деди у.

Таъкидланишича, бу нафақат коррупция ва мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш учун фойда кўриш муҳити.
"Бундай хизматларнинг яширин жиноий бозори ва бу соҳада назоратнинг йўқлиги мамлакат хавфсизлигига жиддий таҳдидларни келтириб чиқаради", - деди РФ Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари.
Янгиликлар лентаси
0