“Рома” Ўзбекистонда академиясини очиши мумкин

© Фото: ЎФАЎзбекистон футбол ассоциацияда (ЎФА) Италиянинг "Рома" клуби вакили Карлос Перез билан бўлиб ўтди.
Ўзбекистон футбол ассоциацияда (ЎФА) Италиянинг Рома клуби вакили Карлос Перез билан бўлиб ўтди.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.01.2022
Oбуна бўлиш
ЎФА раҳбарияти Италиянинг "Рома" клуби вакили Карлос Перез билан учрашув ўтказди.
ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Ўзбекистон футбол ассоциацияда (ЎФА) Италиянинг "Рома" клуби вакили Карлос Перез билан бўлиб ўтди.
Учрашув аввалида Карлос Перез мамлакатда кўплаб иқтидорли футболчилар мавжудлиги, улар жаҳон майдонларида ўзларининг истеъдодларини кўрсатиб келаётганлигини Элдор Шомуродов мисолида эътироф этди.
ЎФА вакиллари Ўзбекистонда "Рома" клуби академиясини ташкил этиш имкониятларини ўрганиш борасида фикр билдиришди.
Элдор Шомуродов римликларни ўз голлари билан мафтун этишда давом этмоқда
Бундан ташқари, ўзбекистонлик иқтидорли футболчилар ҳамда мураббийларни Италияда малака ошириш ва тажриба алмашишини йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинган. Европада мавқеи юқори ҳисобланган "Рома" клубининг маркетинг тизимини ҳам ўрганиб чиқиб, мамлакатда татбиқ этиш таклифи илгари сурилган.
Томонлар Элдор Шомуродов каби Ўзбекистоннинг етакчи футболчиларининг хорижий клублардаги фаолиятига оид махсус фильмлар тасвирга олиш кераклигини таъкидлашди. Бу ёш футболчиларнинг мотивациясини ошириш, ўз устида ишлаш, профессионалликка интилиш, иродали бўлиб етишишига туртки бўлиши мумкин.
“Атлетико Мадрид” Ўзбекистонда футбол академиясини очмоқчи
Шунингдек, мазкур учрашувда спорт тадбирларини ташкил этиш, менежмент, маркетинг каби бир қатор йўналишларда дунёнинг етакчи компанияларидан ҳисобланган "International Management Group" вакиллари ҳам иштирок этди.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов 2021 йил ёзидан буён “Рома” сафида тўп суриб келмоқда.
Янгиликлар лентаси
0