Жамият

“Севимли” телеканалида намойиш этилган ахлоқсизлик саҳна юзасидан текширув ўтказилмоқда

© Sputnik / Валерий Мельников / Фотобанкка ўтишПульт от телевизора в руках девушки.
Пульт от телевизора в руках девушки.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.01.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Эфирга узатилган беҳаё ва зўравонлик акс этган сериал лавҳаси жамоатчилик эътирозига сабаб бўлган.
ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. "Севимли" телеканали орқали миллий сериал намойиш этиш чоғида ахлоқсизлик саҳналари мавжудлиги юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хабар қилди.
Таъкидланишича, ижтимоий тармоқларда тарқалган материаллар жамоатчилик эътирозига сабаб бўлган. Ҳолат юзасидан текширув ишлари агентлик томонидан назоратга олиниб, экспертиза тайинланган.
“Экспертиза натижалари бўйича қўшимча маълумот берилади”, — дейилади хабарда.
Қайд этиш жоизки, бундай ҳолат "Севимли” телеканали билан биринчи марта содир бўлаётгани йўқ. 2018 йилда ҳам канал порнографик саҳналари мавжуд фильмини эфирга узатгани учун огоҳлантирилган эди.
Янгиликлар лентаси
0