Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Россия президенти администрацияси раҳбари ўринбосарини қабул қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев принял заместителя руководителя Администрации Президента Российской Федерации Дмитрия Козака.
Шавкат Мирзиёев принял заместителя руководителя Администрации Президента Российской Федерации Дмитрия Козака.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.01.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Шавкат Мирзиёев Россия президенти администрацияси раҳбарининг ўринбосарини қабул қилди.
ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 19 январь куни Россия президенти администрацияси раҳбарининг ўринбосари Дмитрий Козакни қабул қилди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.
Учрашув аввалида Дмитрий Козак Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Яқинда ўтган олий даражадаги учрашув ва мулоқотларда эришилган келишувлар Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлаш ва кўп қиррали муносабатларни кенгайтиришга кучли суръат бағишлагани алоҳида таъкидланди. Товар айирбошлаш ҳажми ортмоқда, саноат кооперацияси бўйича йирик лойиҳалар ва устувор гуманитар дастурлар амалга оширилмоқда.
Давлат раҳбари Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг кўламли ҳамкорликни янада ривожлантириш ва унинг салоҳиятини рўёбга чиқариш муҳим эканини қайд этди.
Марказий Осиёда рўй берган воқелардан келиб чиқиб минтақадаги вазият юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Янгиликлар лентаси
0