Жамият

Тошкентда вакцина олмаган ходимлар вақтинчалик ишдан четлатилди

© AFP 2022 / YURI KORSUNTSEVПолицейские в масках на улицах Ташкента
Полицейские в масках на улицах Ташкента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.01.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Тошкентда мингдан ортиқ вакцина олмаган ходимлар ишдан четлатилди, ресторан, савдо маркази ва масжидларда карантин қоидаларига амал қилиш бўйича тарғибот ишлари ўтказилди.
ТОШКЕНТ, 19 янв - Sputnik. Тошкентда 17 январь 305 та тадбиркорлик субъекти ва 203 та бюджет ташкилотида текширувлар ўтказилди ва вакцина олмаган 1044 нафар ходим ишдан четлатилди, деб хабар қилмоқда ЎзА.
Вакцина олмаган 1 минг 44 нафар ходим вақтинчалик ишдан четлатилди, 200 нафарига жарималар қўлланилди, 1 та объектнинг иш фаолияти вақтинчалик тўхтатилди, - дейилган хабарда.
Шунингдек, Миллий гвардия ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган 65 та бозор, 31 та истироҳат боғи ва хиёбонлар, 46 та оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектлар, 22 та стадион ва спорт мажмуалари, 6 та йирик савдо маркази ва 131 та жомеъ масжидларида карантин қоидаларига риоя қилиш юзасидан тарғибот ишлари амалга оширилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда сўнгги кунларда коронавирусга чалиниш ҳолатларининг кескин кўпайиши кузатилмоқда. Ушбу муносабат билан республика маҳсус комиссияси мактаб каникуллари муддатини узайтириш, муассаса ва ташкилотларда ҳамда ОТМларда ходимлар ва талабаларнинг 100 % эмланишини таъминлаш бўйича топшириқлар берилган эди.
Янгиликлар лентаси
0