Спорт

UFC президенти Ҳабиб Нурмагомедовни энг буюк жангчилар рўйхатига киритмади

© Instagram / ufcДуэль взглядов: Хабиб Нурмагомедов (слева) и Тони Фергюсон (справа)
Дуэль взглядов: Хабиб Нурмагомедов (слева) и Тони Фергюсон (справа) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.01.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ҳабиб Нурмагомедов UFC раҳбарининг энг буюк жангчилар рўйхатига киритилмади.
ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. UFC промоутерлик компанияси президенти Дана Уайт ўзининг тарихдаги энг буюк уч нафар жангчисини эълон қилди. Бу ҳақда BJPenn хабар қилди. РИА Новости.

Унинг рейтингида - бразилиялик жангчи Андерсон Силва (45та жангда 34та ғалаба), канадалик Жорж Сент-Пьер (28та жангдан 26 марта ғалаба), шунингдек, промоушен чемпиони Жон Жонс (26та ғалаба, 1та мағлубият).

UFC раҳбари енгил вазнда чемпионлик камарини қўлга киритган ва уни бир неча бор муваффақиятли ҳимоя қилган, бирор марта мағлубиятга учрамаган россиялик Ҳабиб Нурмагомедовни бу рўйхатга киритмади.
Нурмагомедов 29та жангининг барчасида ғалаба қозонган. Унинг сўнгги рақиби Жастин Гэтжи бўлган. 2020 йилнинг октябр ойида россиялик жангни муддатидан аввал иккинчи раундда якунлаган эди. Ғалабадан сўнг Нурмагомедов фаолиятини якунлаши ҳақида эълон қилганди.
Янгиликлар лентаси
0