Ухлашдан олдин қайси махсулотларни истеъмол қилиш мумкин?

© Depositphotos.com / RawpixelПразднование Дня благодарения
Празднование Дня благодарения - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.01.2022
Oбуна бўлиш
“Одатда, кўпчилик парҳезшунослар уйқудан олдин ҳеч нарса истеъмол қилмасликни тавсия қилади, бироқ уйқудан олдинги очлик ҳисси ҳам зарарли” дейди парҳезшунос Михаил Гинцбург.
Баъзи маҳсулотларни бемалол ухлашдан олдин тановул қилиш мумкин, чунки улар ҳазми оғир таом ҳисобланмайди, саломатлик учун ҳам зарарли эмас. Бу ҳақда врач-диетолог, тиббиёт фанлари доктори Михаил Гинзбург Sputnik радиосига маълум қилди.
Мутахассиснинг таъқидлашича, уйқудан олдин тўйиб овқатланиш зарарли, чунки ошқозон уйқугача ҳазм қилишга улгурмаслиги мумкин. Бу эса ҳазм қилишда муаммоларга, ортиқча вазн тўплашга олиб келади. Аммо, оч қоринга ётиш ҳам зарарли- бундай ҳолатда ухлаш қийин бўлади.
“Асосийси, ярим тунда очлик сабаб уйғониб кетиш мумкин. Ва соат олтидан сўнг овқатланишга ҳаракат қилмаслик эрталаб жуда оч ҳолда уйғонишга ва меъёридан кўп овқатланишга олиб келади”.
Михаил Гинцбург
Врач-диетолог, тиббиёт фанлари доктори
Натижада, кечги овқатланишдан воз кечиш овқатланиш муаммоларини ҳал қилмайди- кечқурун овқатланилмаса, эрталаб тўйиб овқатланилади.
“Ҳеч қандай фарқ йўқ. Эрталаб тўйиб овқатланганда, одамда фаол кайфият йўқолади ва дангаса бўлиб қолади”.
Михаил Гинцбург
Врач-диетолог, тиббиёт фанлари доктори
Шу сабабли, агар уйқудан олдин очликни ҳис қилсангиз, енгил маҳсулотларни танавул қилишингиз мумкин. Масалан, мюсли, шакарсиз дон ёрмаси каби ҳазми енгил таомлар. Уларни сутли маҳсулотлар, масалан қатиқ билан истеъмол қилган маъқул.
Янгиликлар лентаси
0