Жамият

Врач чойни нима билан ичиш мумкин эмаслигини айтди

© Unsplash / Clay BanksКружка с горячим чаем в руке мужчины
Кружка с горячим чаем в руке мужчины - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.01.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россиялик парҳезшунос шифокор чойнинг фойдали хусусиятлари ҳақида сўзлаб берди ва уни қандай ичиш кераклигини тушунтирди.
Россиялик парҳезшунос шифокор Елена Соломатина чойнинг фойдали хусусиятлари ҳақида сўзлаб берди ва уни қандай ичиш кераклигини тушунтирди. Бу ҳақда “Вечерняя Москва” нашри хабар қилди.
Шифокор чойда юрак-қон томир тизими ва кўриш қобилиятига ижобий таъсир кўрсатувчи ҳамда айрим ўсимта турларининг пайдо бўлишига тўсқинлик қилувчи антиоксидантлар борлигини эслатиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, ҳар қандай чойни лимон ёки мураббо билан ичиш мумкин. Бироқ чойни айрим қўшимчалар билан ичиш инсон соғлигига путур етказиши мумкин
“Чойни кўп миқдордаги сут билан ичмаган маъқул. Гап шундаки, сут унинг таркибидаги фойдали антиоксидантларни йўқ қилади ва натижада қоринда ноқулайлик пайдо бўлиши мумкин”, - дея тушунтиради Соломатина.
Шунингдек, у иссиқ ичимликка асал солмаслик кераклигини таъкидлади. Бундай бирикма организмга зарар етказмайди, бироқ фойда ҳам келтирмайди.
Янгиликлар лентаси
0