Коронавирус: Ўзбекистонда янги антирекорд қайд этилди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишЛечение больных с COVID-19 в ГКБ №52
Лечение больных с COVID-19 в ГКБ №52 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.01.2022
Oбуна бўлиш
19 январь куни мамлакатда пандемия бошидан буён энг юқори кўрсатгич кузатилди.
ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Кеча, 19 январь куни Ўзбекистонда 1 307 кишида коронавирус аниқланди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Энг кўп касалланиш Тошкент шаҳри (568), Тошкент вилояти (194) ва Фарғона вилоятида (157) қайд этилган.
Қолган аниқлаган янги касалланиш ҳудудлар кесимида:
Қорақалпоғистон Республикаси – 39;
Жиззах вилояти – 51;
Андижон вилояти – 31;
Қашқадарё вилояти – 19;
Навоий вилояти – 12;
Бухоро вилояти – 31;
Наманган вилояти – 55;
Самарқанд вилояти – 43;
Сирдарё вилояти – 20;
Сурхондарё вилояти – 34;
Хоразм вилояти – 53.
Мамлакат коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 209 578 нафарга етган. Шулардан 201 246 (+734) нафари тузалиб кетган.
Ковид билан касалланган 90−95 фоиз беморда ўпка зарарланиши кузатилмаяпти - "Зангиота-1" шифохонаси директори
Шунингдек, кеча 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, қурбонлар сони 1529 нафарни ташкил қилди.
Янгиликлар лентаси
0