Иқтисод

Мирзиёев Сирдарё ва Хоразм вилояти ҳокимларига “ҳайфсан” эълон қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев провел совещание по развитию туризма на Айдаркуле
Шавкат Мирзиёев провел совещание по развитию туризма на Айдаркуле - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.01.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Мирзаев ва Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрмановга хусусийлаштириш ишларини суст ташкил этгани учун “ҳайфсан” эълон қилинди.
ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида давлат мулки объектларини хусусийлаштириш борасида 2022 йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.
Унда давлат раҳбари давлат активларини хусусийлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар суръати қониқарсиз эканини таъкидлади.
Жорий йилда давлат активларини хусусийлаштиришдан тушиши прогноз қилинаётган маблағлар кўрсаткичи жуда камлиги, тармоқ ва ҳудудларда ҳанузгача 2 мингта самарасиз ишлатилаётган давлат мулки объектлари мавжудлиги кескин танқид қилинди.
Вилоят ҳокимликлари балансида ҳам йиллар давомида 170 га яқин бўш объектлар сотилмасдан турибди.
Шунинг учун Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Мирзаев ва Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрмановга хусусийлаштириш ишларини суст ташкил этгани учун “ҳайфсан” эълон қилинди.
Шунингдек, Давлат активлари агентлигининг Сирдарё, Хоразм ва Бухоро вилоятлари бошқарма бошлиқлари, трансформация ва хусусийлаштириш ишларини ўз ҳолига ташлаб қўйгани учун “Ўзагросервис” жамияти раиси Р.Хайитов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.
Янгиликлар лентаси
0