Мирзиёев Тоқаев билан қўнғироқлашди: етакчилар нималарни муҳокама қилишди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев разговаривает по телефону
Президент Шавкат Мирзиёев разговаривает по телефону - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.01.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти ҳамкасби Тоқаев томонидан Қозоғистондаги вазиятни барқарорлаштириш борасида кўрилаётган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлашини билдирди.
ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қозоғистонлик ҳамкасби Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Давлат раҳбарлари икки томонлама кун тартиби ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатларини кўриб чиқдилар.
“Амалий ҳамкорликни кенгайтириш, шу жумладан савдо ва логистика, машинасозлик, энергетика, қишлоқ хўжалиги, кимё ва фармацевтика, тўқимачилик ва озиқ-овқат соҳалари ва бошқа устувор йўналишларда қўшма лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди”, - дейилади Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабарида.
Мирзиёев Қозоғистон президенти томонидан мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштириш борасида кўрилаётган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлашини билдирди.
Шавкат Мирзиёев Қозоғистондаги воқеаларга муносабат билдирди
Минтақавий хавфсизликни таъминлаш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди. Бўлажак олий даражадаги учрашувлар режаси кўриб чиқилди.
Янгиликлар лентаси
0