Олмаотада жангарилар яширин кўмилган жой топилди

© Sputnik / Василий Крестьянинов / Фотобанкка ўтишСитуация в Алма-Ате
Ситуация в Алма-Ате - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.01.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Олмаотада ҳужум уюштирган жангариларнинг яширинча кўмилган жойлар топилди.
ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Олмаота полициясининг расмий вакили Салтанат Азирбек 4-8 январ кунлари шаҳарда содир этилган терактда иштирок этган кишиларнинг қабрлар топилгани ҳақидаги фактларни тасдиқлади.
Унинг айтишича, айни пайтда бу борадаги ишлар давом этмоқда.
"Ҳа, тасдиқлаймиз. Жасадлар кўмилган жойлар топилди. Бу йўналишда ишлар давом этмоқда, шу боис ҳозирча уларнинг сони бўйича аниқ маълумотларга эга эмасмиз. Тергов-тезкор гуруҳлар иши якунланганидан кейин батафсил маълумот эълон қилинади", деди у Sputnik Қозоғистон мухбирига.
Шунингдек, унинг сўзларига кўра, тергов жараёнида жангариларнинг шахси ва уларнинг маҳаллий ва хорижий радикал диний оқимларга алоқадорлиги аниқланади.
Терговнинг бошқа тафсилотлари ҳозирча ошкор этилмайди.
Олдинроқ Олмаота коменданти Канат Таимерденов жангарилар ўлган террорчиларнинг жасадларини ўзлари билан олиб кетганини маълум қилганди.
"Ҳужумчилар ўлганларни ташлаб кетишмаган, ярадорларни ўзлари билан олиб кетишган. Шу кунларда ўликхонага 7 марта ҳужум уюштирилди. 41 нафар кишининг жасади ўғирлаб кетилди", - деди Олмаота полиция бошқармаси бошлиғи.
Қозоғистондаги тартибсизликлар вақтида 227 киши ҳалок бўлди, шундан 151 киши Олмаотада, улардан 11 нафар кучишлатар тизим ходими ҳалок бўлди.
Янгиликлар лентаси
0