Россия

Онишенко май ойида пандемия тугашини башорат қилди

© Sputnik / Григорий Сысоев / Фотобанкка ўтишГеннадий Онищенко, архивное фото
Геннадий Онищенко, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.01.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
"Омикрон" охирги штамм бўлиши мумкин ва май ойида ҳаммаси тугайди - Онишенко.
Коронавирус пандемияси, агар одамлар эмланишса, бир неча ой ичида тугаши мумкин, деди Россия Таълим академияси (РАО) президенти ўринбосари, Россия Фанлар академияси академиги, тиббиёт фанлари доктори Геннадий Онишенко.
Журналистлар “омикрон” пандемиянинг якуний штамми бўлиши мумкинми, деган савол беришди.

"Албатта... “Омикрон" якуний штамм бўлиши мумкин ва ҳаммасини май ойида якунлаш мумкин, эмланинг”, - деди россиялик академик Геннадий Онишенко.

Эмлаш коронавирусдан ҳимояланишнинг энг ишончли усули бўлиб қолмоқда. Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Михаил Мурашконинг сўзларига кўра, COVID-19 билан оғир касал бўлганлар улуши 0,03 фоиздан кам, касалхоналардаги беморларнинг аксарияти - эмланмаган кишилар.
Янгиликлар лентаси
0