Миграция

Ўтган йили хорижда вафот этган нечта ўзбекистонликнинг жасади ватанга олиб келинди

© Sputnik / Vladimir Sergeev / Фотобанкка ўтишПассажирский самолет в небе над Москвой
Пассажирский самолет в небе над Москвой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.01.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги 2021 йилда меҳнат мигрантларига иш берувчилар тўламаган қарийб 984,1 минг долларлик иш ҳақи ва компенсацияларини ундириб берган.
ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги 2021 йилда хорижда вафот этган 518 нафар ўзбекистонликнинг жасадини ватанга олиб келишда кўмаклашди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шу давр мобайнида 321 нафар хорижда қийин аҳволда қолган фуқаро ватанга қайтарилган.
Агентлик 7 534 нафар меҳнат мигрантига бир марталик моддий ёрдам ажратган, 358 кишини хостелга жойлаштирган. Оғир тан жароҳати олган 17 кишининг тиббий хизмат харажатларини қоплаб берган.
Ўзбекистонга ўн ойда 568 нафар фуқаро жасади олиб келинди
Меҳнат мигрантларининг иш берувчилар томонидан тўланмай турган қарийб 984,1 минг долларлик иш ҳақи ва компенсацияларини ундириб берган.
Агентлик хорижда ишлаётган 8 811 фуқарога ҳуқуқий ёрдам кўрсатган. 295 102 киши агентликнинг маслаҳат хизматлари, 6 283 киши ижтимоий ёрдамини олган. 13 424 кишига эса моддий ёрдам кўрсатилган.
Янгиликлар лентаси
0