ОТМга кириш учун чет тилидан ҳам мажбурий имтиҳон топширилади

© SputnikСдача вступительных экзаменов на стадионе "Бунёдкор"
Сдача вступительных экзаменов на стадионе Бунёдкор - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.01.2022
Oбуна бўлиш
2022/2023 ўқув йили қабулидан бир қатор ОТМларга кириш имтиҳонларида чет тили касбий имтиҳон ўтказиш йўлга қўйилади.
ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. 2024/2025 ўқув йилидан олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари учун белгиланган мажбурий фанлар мажмуасига чет тили фанибосқичма-босқич киритилади. Бу қабул қилинган “Хорижий тилларни ўрганишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарорида белгиланган.
2022/2023 ўқув йили қабулидан хорижий тиллар бўйича мутахассисларни тайёрлашга ихтисослашган бир қатор ОТМларга кириш имтиҳонларида чет тили фанидан тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ҳамда гапириш компетенцияларини аниқлаш ва баҳолашга қаратилган касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиш йўлга қўйилади.
Жумладан, фанлар мажмуасига чет тили биринчи фан сифатида киритилган қуйидаги ОТМларнинг бакалавриат таълим йўналишларига:
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети;
Самарқанд давлат чет тиллар институти;
Тошкент давлат шарқшунослик университети.
қуйидаги ОТМларнинг хорижий тиллар бўйича педагогларни тайёрловчи бакалавриат таълим йўналишларига:
Тошкент давлат педагогика университети;
Қўқон давлат педагогика институти;
Нукус давлат педагогика институти.
Чет тили фанидан касбий (ижодий) имтиҳон Давлат тест маркази томонидан амалга оширилади.
2024/2025 ўқув йилидан ОТМга кириш имтиҳонлари учун белгиланган мажбурий фанлар мажмуасига чет тили фани босқичма-босқич киритилади.
2022 йил 1 февралдан С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга рус тили фани ўқитувчиларига сертификат олинган кундан бошлаб 2 йил давомида устама тўланади.
Қарорга кўра, Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига бир марталик 15 млрд сўм миқдорида маблағ ажратилади.
Техникум битирувчиларини ОТМга суҳбат асосида ўқишга қабул қилиш тартиби тасдиқланди
2022 йил 1 мартдан чет тили фани ўқитувчиларининг тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ҳамда гапириш компетенцияларини ривожлантиришга ҳамда сертификатга эга бўлишга йўналтирилган ўқув курслари ташкил этилади.
2022/2023 ўқув йилидан мактаблар учун замонавий тил ўргатиш методикалари асосида ишлаб чиқилган чет тили дарсликлари чоп этилади.
Янгиликлар лентаси
0