Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар сони 6 %га кўпайди

© Natalia SeliverstovaЭмблема на форме сотрудника полиции
Эмблема на форме сотрудника полиции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.01.2022
Oбуна бўлиш
Россияда мигрантлар орасида жиноятчилик бир йил ичида салкам 6 %га ошди.
ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Россия Ички ишлар вазирлиги 2021 йилда мигрантлар томонидан содир этилган жиноятларнинг ўсишини қайд этди: бу салкам 6 %ни ташкил этди, гарчи бир йил олдин бу кўрсаткич, аксинча, пасайган эди. РИА Новости.
“Россия ҳудудида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан 36,4 мингта жиноят содир этилди, бу 2020 йилнинг январ-декабрига нисбатан 5,9 %га кўп”, — дейилган ИИВ хабарида.
Жиноятларнинг катта қисми 78,3% МДҲ мамлакатлари фуқаролари томонидан содир этилди (28,5 минг жиноят). Шу ўринда қайд этиш керакки, 2021 йил статистикасида ҳисоблаш усули ўзгартирилди: энди Украинадан келган фуқаролар МДҲ давлатларидан жинойи ҳолатлар статистикасига киритилмайди.
Бир йил аввал 2020 йилда Россияда хорижликлар 34,4 минг жиноят содир этганди, бу 2019 йилга нисбатан 1,5%га кам. МДҲ давлатлари фуқаролари томонидан содир этилган жиноятларнинг улуши ўша пайтда 89,6% ни ташкил этди (шу билан бирга, украиналиклар содир этган жиноятлари ҳисобга олинган).
Бундан аввал Россия Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин мигрантлар орасида жиноятчилик муаммони ҳал қилиш бўйича таклифларни берганди.
"Меҳнат мигрантлари орасида жиноятчилик ортиб бориши муаммоси ҳам янгича ёндашувни талаб қилади. Асосан улар Марказий Осиё республикаларидан келган ёшлар бўлиб, кўп ҳолатларда “вербовка” объектига айланиб қолишади", - деди Бастрикин.
Тергов қўмитаси раҳбари экстремизмга қарши курашиш учун миграция соҳасидаги қонунларни тизимлаштириш, автоматлаштириш даражасини ошириш ва иш берувчилар билан алоқа ўрнатишни таклиф қилди.
Шунингдек, мигрантлар ўртасида юзага келиши мумкин бўлган салбий жараёнларга ўз вақтида муносабат билдириш мақсадида “мигрантлар ҳақида маълумот олиш чораларини кўриш керак”, деб ҳисоблайди у.
Мавзуга доир янги материаллар:
Мигрантлар орасида жиноятчилик: Бастрикин муаммони ҳал қилиш бўйича таклифларни берди
Россияга мигрантларнинг оқими кўпаяди – Медведев
Мигрантларга хизмат кўрсатувчи яширин бозор хавфсизликка таҳдид солади - Медведев
Янгиликлар лентаси
0