Трендда Ўзбекистон. Россиялик машҳурлар ўзбек маданиятини қандай тарғиб қилмоқда - фото

© SputnikЮрий Стоянов
Юрий Стоянов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.01.2022
Oбуна бўлиш
Бу машҳур инсонлар ўзбек миллий кийимларини севиб кийишади, палов пиширишади, Ўзбекистонга бажонидил дам олиш учун ташриф буюришади ва асосийси, Ўзбекистонга бўлган муҳаббатларини оммага ошкор қилишдан чарчашмайди.
Буни уларнинг интервьюлари ҳамда ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаларидаги эълонларидан билиш мумкин.
Sputnikнинг бу галги қаҳрамонлари ўзбек маданиятини кенг тарғиб қиладиган россиялик машҳур артистлар ва спортчилар. Уларнинг баъзилари ҳатто ижодида ҳам ўзбекча мотивлардан фойдаланади.
Юрий Стоянов
© SputnikЮрий Стоянов
Юрий Стоянов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.01.2022
Юрий Стоянов
Россияда ўзбек маданиятини тарғиб қиладиган санъаткорлар ҳақида сўз кетганда, аввало Россия Федерацияси Халқ артисти, театр ва кино актери Юрий Стоянов хаёлга келади.
Артист: “Мен Ўзбекистон номли мамлакатни севувчи рус актериман” дея бир неча бор таъкидлаган.
Ўзбекистонга муҳаббат актерга онасидан ўтган. Унинг онаси Иккинчи жаҳон уруши вақтида Тошкентга эвакуация қилинган.

“Онамни еттида фарзанди бор ўзбек ўқитувчиси асраб олган. 1943 йили онам мактабга борадиган вақти ўша ўқитувчи дастурхондан онамга сумка қилиб берган. Унинг аёли эса уйдаги ягона пардадан онамга мактаб кийими тикиб берган”, дея хотирлайди актёр.

Актернинг сўзларига кўра, онаси унга ўзбек ҳалқининг меҳр-оқибати ҳақида кўп сўзлаб берган. Шу сабабли актер Ўзбекистонга келишни ёқтиради. Артист 2019 йилда Россияда Ўзбекистоннинг туризм бўйича элчиси бўлган. 2020 йили актер “Марлен” сериалида бош ролни ижро этди. Унинг партнери эса Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сайдулла Молдаханов бўлган.
Митя Фомин
© Instagram / mf_agentМитя Фомин в Бухаре
Митя Фомин в Бухаре - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.01.2022
Митя Фомин в Бухаре
Машҳур россиялик хонанда, HI-FI гуруҳи собиқ қўшиқчиси Митя Фомин ўтган йили ўз Instagam саҳифасида “Ажойиб қиз” қўшиғига Ўзбекистонда клип суратга олаётгани жараёнларидан постлар қўйган эди.
Фомин Бухоро бўйлаб қилган фотосессиясини саҳифасида эълон қилган. Ажабланарлиси, хонанда спорт-шик стилидаги кийимларини ўзбекча футболкалар билан уйғунлаштира олган.
Дарвоқе, бир неча кун аввал клип премьераси бўлиб ўтди, унда суратга тушган артистлар ҳам миллийлик ва замонавийлик уйғунлаштирилган либосларда бўлган. Бундан ташқари, клип суратга олишда хонанда маҳаллий ижодкорлар билан ҳамкорлик қилган.
Ёрқин клипдан ташқари, артист Ўзбекистондан қўлда тикилган қимматбаҳо чопон ҳам олиб келган.

DONI

© instagram / doni.blackstarДостонбек Исламов
Достонбек Исламов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.01.2022
Достонбек Исламов
Асли исми Достонбек Исломов бўлган россиялик рэпер DONIЎзбекистонда туғилиб ўсган. Ҳозирги вақтда у Москвада яшайди ва ўзбек миллий таомларини кенг тарғиб қилади. Айтишларича, хонанда миллий таомларни тайёрлашни яхши кўради, шу сабаб бир неча йил аввал шахсий ресторанини очган. Яқинда рэпер ўзбек ошхонасига бағишланган клип ҳам суратга олди. Клипда, шунингдек, машҳур артистлар-Тимати ва МОТ ҳам суратга тушган.

Фрол Буримский

© Из личного архива Фрола БуримскогоФрол Буримский в Хиве
Фрол Буримский в Хиве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.01.2022
Фрол Буримский в Хиве
Машҳур россиялик дизайнер Тошкентга бундан беш йил олдин келган. Sputnik га берган интерсьюсида дизайнер доимо шу шаҳарга келишни хоҳлаганини айтган эди.
“Бир марта келиб шу шаҳарга меҳрим тушган, айниқса одамларига. Тошкент ниҳоятда меҳмондўст, серқуёш, қадимий ва ўзига хос шаҳар” дея таъкидлайди у.
Кийим дизайнларини яратишда у ўзбекча мотивлардан ҳам фойдаланиб туради. Москвадаги ёш ўзбек рассомларини қўллаб-қувватлайди, ўтган йили эса Ўзбекистонда маҳаллаларни асраш лойиҳасида фаоллик кўрсатган.
“Маҳалла нафақат неча минг йиллик ўзбек тарихининг бир бўлаги, балки ҳозирги кунда ҳам шаҳардаги реал ҳаётнинг муҳим аспектларидан бири”, дейди дизайнер.

Андрис Лиепа

© Foto : Из личного архива Надиры ХамраевойАртист балета Андрис Лиепа в Ташкенте
Артист балета Андрис Лиепа в Ташкенте  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.01.2022
Артист балета Андрис Лиепа в Ташкенте
Россия Халқ артисти, театр режиссери ва продюсер Андрис Лиепа бир неча йиллардан буён Алишер Навоий номидаги Давлат Академик Катта Театри труппасига раҳбарлик қилиб келади. Тошкентдаги ҳаёти ҳақидаги суратларни артист Instagam саҳифасига тез-тез жойлаб туради.
“Мен Тошкентни жуда яхши кўраман. Бу ернинг одамлари ҳайратлантирадиган даражада меҳмондўст. Ҳаттоки баъзида шу даражада илиқ, самимий кутиб олишадики, хижолат бўламан. Бу ерда энг асосийси сизга таклиф қилишаётган таомлардан тўйиб бўкиб қолмаслик” деган эдиу Sputnik Ўзбекистон мухбирига берган интервьюсида.

Илья Авербух ва Елизавета Арзамасова

Россиялик театр ва кино актрисаси Елизавета Арзамасова ва унинг турмуш ўртоғи фигурист Илья Авербух бу йилги Янги йил таътилини Ўзбекистонда ўтказишди. Тошкент ва “Амирсой” тоғ чанғиси курортига қилган сафари суратларини ижтимоий тармоқларга жойлашди.
“Тошкент ва Амирсойга қилган саёҳатларимиз энг яхши таассуротлар учун етарли бўлди”, дейди актриса Sputnik мухбирига берган интервьюсида.
Актриса турмуш ўртоғи билан ўзбек миллий дўпписини кийиб тушган суратига: “Менимча, бизга ярашди. Бугун Тошкент бўйлаб айландик. Бу шаҳар одамлари шунақанги меҳрибон ва таъсирчанки. Яхшиликлар тилайман” дея изоҳ ёзиб қолдирган.
Янгиликлар лентаси
0