"Вақф" хайрия фонди 2021 йил учун ҳисобот берди

© Фонд "Вакф"Саидаброр Умаров - руководитель пресс-службқ фонда "Вакф"
Саидаброр Умаров - руководитель пресс-службқ фонда Вакф - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.01.2022
Oбуна бўлиш
Ўтган йил даовмида "Вақф" хайрия фонди маблағлари асосан нималарга сарфлангани ҳақида батафсил маълумот берилди.
ТОШКЕНТ, 20 янв - Sputnik. Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди 2021 йилда қарийб 70 миллиард сўм маблағни хайрияга сарфлади, деб хабар қилди 19 январь куни АОКАда бўлиб ўтган брифингда фонд матбуот хизмати раҳбари Саидаброр Умаров.
2021 йилда фонд томонидан хайрия, закот, вақф мулклари, зиёратгоҳлар, диний ташкилотлар ва акциялар орқали келиб тушган маблағлар ҳамда ҳомийлар ва ҳамкор ташкилотлар томонидан тақдим этилган моддий кўринишдаги эҳсонлар билан қўшиб ҳисоблаганда жами 69 миллиард 22 минг 690 сўмдан зиёд маблағ хайрия сифатида сарфланди.
Вақф фонди ҳисоботига кўра, энг йирик харажатлар қуйилдагилар:
53 % - 36,7 млрд - Масжидлар ва зиёратхоналар ходимларига
14,4% - 10 млрд - Диний соҳа ходимлари ва ўқитувчиларига
11% - 7,5 млрд - Диний таълим муассалар, ўқитувчи ва талабаларга
9,9% - 6,8 млрд - Ночор, кўмакка муҳтож фуқароларга моддий ёрдам
5,2% - 3,6 млрд - Имконияти чекланган шахсларга
4,1% - 2,8 млрд - Хайрия тадбирлари ва маъмурий харажатлар
1,3% - 932 млн - Масжидлар қурилиши учун
0,4% - 290 млн. - Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашга
0,1% - 90 млн. - Мусулмонлар идораси кутубхонасини бойитиш учун
Ҳисоботда айтилишига кўра, ўтган йил давомида Қорақалпоғистонниг ичимлик суви танқис бўлган ҳудудлари учун 76 та, Қашқадарёда 2 та ва Сурхондарёда 1 та, артезиан ва минорали сув иншоотлари барпо этилган.
Шунингдек, “Вақф кўмаги” лойиҳаси доирасида 4 та вилоятнинг қандолатчилик, тикувчилик ва ҳунармандлик касбига эга ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларнинг 103 нафарига керакли асбоб-анжомлар хайрия қилинган.
Эслатиб ўтамиз, "Вақф" фонди 2018 йилда президент фармониа асосида ташкил қилинган. Фонднинг асосий мақсадлари - диний-маърифий соҳага ёрдам бериш, масжид, мадраса ва зиёратгоҳларимизни обод қилиш, имом-хатиб, ноиблар, мударрислар ва талабаларга моддий-маънавий кўмак бериш.
Янгиликлар лентаси
0