Дунёда

АҚШ Россия таклифларига келаси ҳафта жавоб беради: Лавров ва Блинкен музокара натижалари

© Sputnik / Павел Бедняков / Медиабанкка ўтишВстреча главы МИД С. Лаврова с госсекретарем США Э. Блинкеном в Женеве
Встреча главы МИД  С. Лаврова с госсекретарем США Э. Блинкеном в Женеве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Ташқи ишлар вазири Лавров: АҚШ Россия таклифларига келаси ҳафта жавоб беради.
ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Женевада Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен ўртасидаги музокаралар якунланди, деб хабар берди РИА Новости мухбири.
Дипломатларнинг суҳбати бир ярим соат давом этди. Муҳокаманинг асосий мавзуси Москванинг хавфсизлик кафолатлари бўйича таклифлари ва Украинадаги вазият бўлди.

Ёзма равишда жавоб

Лавровнинг сўзларига кўра, Америка томони келаси ҳафтада Россия таклифларига ёзма равишда жавоб беришга ваъда берган.
"Биз оралиқ учрашув ўтказдик. Энтони Блинкен менга бўлиб ўтган фикр алмашишдан мамнунлигини айтди, бу уларга келгуси ҳафта ёрдам беради, бизга ёзма равишда муносабат билдириш ҳақида бир неча бор таъкидланган", - деди у.
Москва бундай қадам зарурати ҳақида бир неча бор таъкидлаган. Россия томони жавобни "чексиз вақт кутмаслигини" билдирди.
“Биз АҚШнинг ўша икки форматда (НАТО, ЕХҲТ. – таҳрир) ўринбосарлар даражасида муҳокама қилинган нарсаларга, ҳозирча оғзаки, илк муносабатини эшитдик ва Америка томони биздан сўради, у бу учрашувни ўтказишни таклиф қилганида, муносабат дастлабки бўлган, бу ҳақда бизни огоҳлантиришди, учрашувда бизга аниқлик кирувчи саволлар берилди”, — деб қўшимча қилди вазир.
Янгиликлар лентаси
0