Ичимлик сув ва оқова сув: ҳисоблагич ўрнатмаган истеъмолчиларга янги меъёрлар тасдиқланди

© Depositphotos.com / RteeNattapongРебенок протягивает руки к крану с водой
Ребенок протягивает руки к крану с водой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Oбуна бўлиш
Ҳисоблагичсиз истеъмолчиларга янги меъёрлар тасдиқланди.
ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Аҳоли учун сув истеъмоли меъёрлари соддалаштирилди, деб хабар қилди “Ўзсувтаъминот” АЖ ахборот хизмати.
Бугунги кунга қадар истеъмолчилар ичимлик ва оқова сув хизматларидан фойдаланишида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан қарийб 200 турдан ортиқ тасдиқланган истеъмол меъёрлари мавжуд эди.
Жорий йилнинг 1 феврал кунидан бошлаб республиканинг барча ҳудудларида сув ҳисоблагичсиз ичимлик сувидан фойдаланувчи истеъмолчиларга 4 турдаги қуйидаги истеъмол меъёрлари қўлланилади.
1. Ичимлик сувини кўча колонкасидан ташиб ичувчилар учун киши бошига кунлик 50 литр;
2. Ичимлик сув тармоғига уланган, сув бериш жадвали асосида сув бериладиган хонадонлар учун киши бошига кунлик 200 литр;
3. Ичимлик суви тармоғига уланган хонадонлар учун киши бошига кунлик – 350 литр;
4. Сув сепиш ва суғориш майдонининг ҳар 1 метр квадрати учун кунлик 15 литр этиб белгиланди.
Янгиликлар лентаси
0