Толибон* Ўзбекистонни Покистон билан боғлайдиган темир йўл йўналишини тасдиқлади

CC0 / Unsplash / Artem Maltsev Железная дорога
Железная дорога - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Oбуна бўлиш
Толибон* ҳукумати Ўзбекистонни Покистон билан боғлайдиган темир йўл йўналишини тасдиқлади.
Толибон* ҳукумати Ўзбекистонни Покистон билан боғлайдиган темир йўл йўналишини тасдиқлади. Sputnik Афғонистон хабарига асосан.
Толибон* матбуот котиби ўринбосари Иномулла Самангоний ёзишича, у Мозори Шариф (Балх), Бағлон ва Бомиён вилоятлари орқали ўтади.
Самангоний твиттердаги постида акс этмаган маршрутнинг қисми аллақачон келишилган - Парвон вилояти орқали Кобулга, у ердан Жалолободга ва “Торхам” назоратдан ўтиш пунктига.
“Россия темир йўллари” ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ темир йўл лойиҳаси бўйича ҳамкорлик қилмоқда, 29 октябр куни музокаралар ўтказилди, унда Кобулгача маршрут йўналиши ҳам муҳокама қилинди.
Бироқ, ҳозирча Россиянинг Кобулдаги элчихонаси хавфсизлик ва маблағ йўқлиги сабабли темир йўл лойиҳасини амалда амалга ошириш истиқболларини кўрмаяпти.
Ўтган йилнинг 29 октябрда РЖД ва ЎТЙ вакиллари онасида видеоконференция шаклида бўлиб ўтган учрашувда компаниялар вакиллари трансафғон темир йўли қурилишида техник ва картографик параметрлар бўйича маълумот алмашиш борасида ҳамкорлик қилишга келишиб олишган эди.
Афғонистон ҳудуди орқали ўтадиган янги "Мозори-Шариф - Қобул - Пешавар" темир йўли Европа Иттифоқи давлатларини Россия, Ўзбекистон, Покистон, Ҳиндистон ва Жануби-Шарқий Осиё давлатлари билан боғлаш имконини беради.
Лойиҳанинг умумий қиймати 5 млрд $ни ташкил қилади. Магистралнинг умумий узунлиги 573 км, транзит салоҳияти эса 20 млн тн ни ташкил қилади.
Ўзбекистон бу лойиҳани "аср лойиҳаси" деб атамоқда. Хусусан, трансафғон темир йўли Республика экспорт салоҳиятини оширишига ва транзит харажатларни камайтиришига, Жанубий Осиё бозорларига ва денгиз портларига яқин ва арзон чиқиш йўли очишига умид қилмоқда.
* ташкилот террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида.
Янгиликлар лентаси
0