Касалланганлар сони уч кундан буён янги рекорд қўймоқда

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишМедицинские работники в одном из отделений госпиталя COVID-19
Медицинские работники в одном из отделений госпиталя COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда касалланишлар сони 3 кундан буён ошиб келмоқда. Энг кўп ҳолатлар Тошкент шаҳри, Фарғона ва Тошкент вилоятларида аниқланмоқда.
ТОШКЕНТ, 21 янв - Sputnik. Ўзбекистонда кетма-кет уч кундан буён касалланишлар сони ортмоқда, деб хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Кеча 20 январь куни яна 1320 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар жами сони 210899 (+1321) нафарни ташкил этмоқда.
Аниқланган ҳолатларнинг энг кўп Тошкент шаҳрида - 524 киши. Фарғона вилоятида - 173 нафар, Тошкент вилоятида - 158 нафар.
© SputnikКовид статистика 20 январь
Ковид статистика 20 январь - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Ковид статистика 20 январь
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида - 41, Андижон вилоятида - 34, Бухоро вилоятида - 54, Жиззах вилоятида - 53, Қашқадарё вилоятида - 34, Навоий вилоятида -18, Наманган вилоятида - 60, Самарқанд вилоятида - 41, Сирдарё вилоятида - 22, Сурхондарё вилоятида - 50, Хоразм вилоятида - 62 кишида коронавирус аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Соғлиқни сақлаш вазири коронавуируснинг янги штаммига чалинаётган кишилар сони кескин ошаётган бўлсада, аксарият - 90-95 % аҳоли уни енгил кечираётганини, ўпкани сунъий шамоллатиш камдан кам ҳолатларда талаб этилаётганини маълум қилган эди.
Янгиликлар лентаси
0