COVID-19: Ўзбекистонда янги антирекорд қайд этилди

© Sputnik / Алексей Даничев / Медиабанкка ўтишРабота временного госпиталя для больных коронавирусом
Работа временного госпиталя для больных коронавирусом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.01.2022
Oбуна бўлиш
Салкам 1400 нафар кишида коронавирус, 289 кишида пневмония аниқланди.
ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.
Бир сутка давомида 1390 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 212 289 нафарни ташкил қилмоқда.
Янги касалланиш ҳолатлари: Қорақалпоғистон Республикасида (57), Андижон вилоятида (41), Бухоро вилоятида (59), Жиззах вилоятида (53), Қашқадарё вилоятида (26), Навоий вилоятида (22), Наманган вилоятида (45), Самарқанд вилоятида (39), Сирдарё вилоятида (19), Сурхондарё вилоятида (77), Фарғона вилоятида (142), Хоразм вилоятида (51), Тошкент вилоятида (183), Тошкент шаҳрида (576) коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шунингдек, 289 кишида пневмония аниқланди.

Соғайиш кўрсаткичи

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 202 149 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 95 фоизга етди.

Ўлим ҳолатлари

Коронавирусга чалинган 4 нафар бемор вафот этди, Ўзбекистонда жами 1 536 киши пандемия қурбони бўлди.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 346,4 миллиондан ошди, 5,5 миллиондан ортиқ киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (70,2 млн), Ҳиндистонда (38,9 млн), Бразилияда (23,7 млн).
Янгиликлар лентаси
0