Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Қаҳва овқат ҳазм қилишга қандай таъсир кўрсатади?

© Depositphotos / Oleg ZhukovКофе в чашке
Кофе в чашке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.01.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Қаҳва ўт пуфагида тош пайдо бўлиш хавфини камайтиради ва овқат ҳазм қилиш жараёнини фаоллаштиради. Батафсил мақоламизда танишинг.
200 га яқин илмий нашрлар таҳлили шуни кўрсатадики, ўртача миқдорда яъни – кунига уч-беш финжон қаҳва истеъмол қилиш овқат ҳазм қилиш тизимига зарар етказмайди, аксинча, ўт пуфаги, панкреатит ва айрим жигар касалликлари хавфини камайтиради. Тадқиқот натижалари Nutrients журналида чоп этилган.
Қаҳва ошқозон-ичак тракти орқали ўтаётганда учта асосий таъсир кўрсатади: овқат ҳазм қилиш учун зарур бўлган ошқозон, ўт ва ошқозон ости бези секрецияларига, ичак микробиотасига ва ичак перисталтикага яъни йўғон ичак деворлари қисқаришига, бу овқатни ҳазм қилиш тракти орқали ўтишига зарур бўлган жараён.
194 та тадқиқот натижалари таҳлили шуни кўрсатадики, қаҳва меъёрида истеъмол қилинганда
овқат ҳазм қилишни рағбатлантиради ва йўғон ичак орқали ўтишга ёрдам беради,
ичакдаги “яхши бактериялар” сонини оширади,
ўт пуфагида тош пайдо бўлиш хавфини камайтиради,
жигарни ҳимоя қилиш хусусиятига эга яъни малигн ўсмалардан, жигар саратонининг энг кенг тарқалган турларидан бири бўлган гепатотселлюляр карсиномасидан ҳам ҳимоя қилади.
“Баъзи тахминлардан фарқли ўлароқ, кофе истеъмоли умуман ичак ёки овқат ҳазм қилиш муаммолари билан боғлиқ эмас”, дейди шарҳ муаллифи, доктор Астрид Нелиг, Франция Миллий институти илмий-тадқиқот ишлари бўйича фахрий директори “Қаҳва умумий овқат ҳазм қилиш муаммоларида ёрдам бериши мумкин. Янги далилларнинг гувоҳлик беришича, қаҳва бифидобактериялар каби ижобий ичак бактериал гуруҳлари миқдорини оширади”.
Кофе ошқозонда овқат ҳазм қилиш гормони гастрин ва хлорид кислотасини ишлаб чиқаришни рағбатлантиради. Бу моддаларнинг иккаласи ҳам ошқозонда овқатни парчалашга ёрдам беради. Шунингдек, ушбу ичимлик сафро ишлаб чиқаришни кўпайтирувчи гормон - холецистокинин секрециясини яхшилайди. Тадқиқотда қаҳванинг овқат ҳазм қилиш тизимига салбий таъсири ҳақидаги қўрқувлар тасдиқланмаган.
Янгиликлар лентаси
0