Талабалар чипталарни бепул бошқа муддатга алмаштириб олишлари мумкин - UzAirways

© Sputnik / Рамиз БахтияровBoeing 767 узбекских авиалиний
Boeing 767 узбекских авиалиний - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.01.2022
Oбуна бўлиш
Талабалар авиақатновларга 50% чегирма билан харид қилинган чипталарни бепул бошқа муддатга алмаштириб олишлари мумкин.
ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Талабалар 24 январгача бўлган авиақатновларга 50% чегирма билан харид қилинган чипталарни 23 февралга қадар бепул бошқа муддатга алмаштириб олишлари мумкин, бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар қилди.
“Деканатдан маълумотнома ва талабалик гувоҳномасини тақдим қилсалар, харид қилаётган савдо жойларидан 50% чегирма билан авиачипталарни расмийлаштиришлари мумкин”, - дейилган хабарда.
Ўтган куни Халқ таълими вазирлиги ва Олий таълим вазирлиги 24 январь кунидан бир ой муддат давомида таълим муассасаларида ўқишлар масофадан олиб борилиши ҳақида маълум қилди. Сабаб — омикрон штамми.
Янгиликлар лентаси
0