Иқтисод

Яқинда Россиядан Ўзбекистонга яна бир “Агроэкспресс” поезди йўлга чиқади

© Пресс-служба АО "Узтемирйулконтейнер" Агроэкспресс
Агроэкспресс - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.01.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россиядан Ўзбекистонга яна бир “Агроэкспресс” поезди йўлга чиқади.
ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Яқинда Россиядан Ўзбекистонга яна бир “Агроэкспресс” поезди йўлга чиқади. Бу ҳақда Россия иқтисодий ривожланиш вазири ўринбосари, Евроосиё интеграцияси масалалари бўйича масъул Дмитрий Вольвач маълум қилди.
““Агроэкспресс” лойиҳаси доирасида Шарқий ва Марказий Осиё йўналишларига экспорт йўналишларини ташкил этиш бўйича ижобий тажрибага эгамиз. Яқин кунларда Тошкентга яна бир рейс — олти вагонда озиқ-овқатлар маҳсулотлари жўнатилади”, — деди у.
“Агроэкспресс”нинг илк рейсида Ўзбекистонга ун, гўшт ва бошқа агросаноат маҳсулотлари олиб келинган.
Россияга эса узум, хурмо, помидор, лимон етказиб берилган.
Шунингдек, “РЖД Логистика” компанияси маълум қилишича, “Агроэкспресс” янги жанубий йўналишларни очмоқда. Хусусан, Озарбайжон озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш бўйича “Агроэкспресс” логистика лойиҳасига қўшилди.
Лойиҳани бутун ЕОИИ ҳудудига кенгайтириш режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0