Афғонистон ғарбидаги портлашда олти киши ҳалок бўлди

© REUTERS / SOCIAL MEDIAПоследствия взрыва в афганском Герате
Последствия взрыва в афганском Герате - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.01.2022
Oбуна бўлиш
Ҳирот шаҳрида ичида йўловчилари бўлган транспорт воситаси портлаб кетган.
ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. Афғонистон ғарбидаги Ҳирот шаҳрида рўй берган портлаш оқибатида камида олти киши ҳалок бўлди ва ўн киши жабрланди. Бу ҳақда РИА Новостига шаҳарнинг марказий касалхонаси бош шифокори Муҳаммад Ориф Жалолий маълум қилди.
Шифокорнинг сўзларига кўра, портлаш Ҳожи Аббос ҳудудида содир бўлган. Гувоҳлардан бири транспорт воситаси портлаб кетганини хабар қилган. Унинг ичида аёллар ва болалар ҳам бўлган.
Кобулда портлаш рўй берди
TOLOnews телеканали хабарига кўра, “Толибон”* томонидан тайинлаган Ҳирот полицияси матбуот котиби Маҳмуд Расулий портлаш бўлганини тасдиқлаган, бироқ ҳодиса оқибатида неча киши қурбон бўлганини аниқлик киритмаган.
* ташкилот террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида.
Янгиликлар лентаси
0