Дунёда

Энг оммабоп пароллар рўйхати эълон қилинди

© pixabayРабота за компьютером
Работа за компьютером - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.01.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
2021 йилнинг энг оммабоп пароллар рўйхати эълон қилинди.
Даркнет мониторинг хизмати DLBI 2021 йилда энг оммабоп пароллар рўйхатини эълон қилди, деб хабар қилди “Известия” нашри.
35,5 миллиард, шу жумладан маълумотлар базаси интернетда тарқалиб кетгани туфайли янги 250 миллион логин ва пароллар таҳлил қилинди. Бу рақамдан атиги 3,5% пароллар мураккаб (ҳарфлар, рақамлар ва махсус белгиларни ўз ичига олади) ва фақат 16,5% узун (10 дан ортиқ белгилар) иборат паролларни ташкил қилади.
Энг оммабоп 10та парол:
qwerty123;
qwerty1;
123456;
asdasd;
12345;
123456789;
asdasd123;
12345678;
qwerty;
123321.
Кирилл алифбосидаги пароллар: "пароль", "севги", "салом", "наташа", "максим", "марина", "андрей" ва "кристина" сўзларидан фойдаланилган.
Мутахассислар сўзларига кўра, олтита белгидан (ҳар хил регистр ва рақам) иборат паролни бузиш учун атиги 95 дақиқа, агар у 10 та белгидан иборат бўлса - 2,5 йил вақт кетади.
Янгиликлар лентаси
0