Жамият

“Омикрон” сабаб Call-марказга қўнғироқлар сони икки бараварга кўпайди

© Sputnik / Алексей Сухоруков / Фотобанкка ўтишРабочее место диспетчера
Рабочее место диспетчера  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.01.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Январь ойининг иккинчи ўн кунлигидан бошлаб мурожаатлар сезиларли даражада ошган.
ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. Январь ойининг иккинчи ўн кунлигида 1003 қисқа рақамли Call-марказга мурожаатлар сони икки баробар ошди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1-20 январь кунлари Call-марказга жами 14 минг 112 та мурожаат келиб тушди.
Январь ойининг иккинчи ўн кунлигидан бошлаб мурожаатлар сезиларли даражада ошиб, мурожаатлар сони кунига ўртача 900-1000 тага етган.
“Натижада ойнинг иккинчи ўн кунлигида жами 9600 та мурожаат келиб тушган. Бу 1-10 январь кунларига қиёслаганда, 2 баробардан зиёд кўрсаткичдир”, - дейилади хабарда.
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, қўнғироқ қилувчиларнинг катта қисми корононавируснинг янги штамми белгилари, уни даволаш йўлларига оид саволлар билан мурожаат этмоқда.
Мамлакатда коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида ССВ томонидан 2020 йил 16 мартдан бошлаб 1003 қисқа рақамли Call-марказ ташкил этилган эди. Ҳозир бу ерда Тошкент давлат стоматология институти билан ҳамкорликда 3 сменада иш олиб борилмоқда.
Сўнгги кунларда Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият мураккаблашган. Бир кунда аниқланаётган коронавирус 1500 тага яқинлашмоқда. Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори Анвар Ҳусановнинг сўзларига кўра, коронавируснинг омикрон штамми олдингиларга нисбатан бироз енгил ўтмоқда. Шифохонага келаётган 90-95 фоиз беморда сатурациянинг пасайиши ва ўпканинг зарарланиши кузатилмаяпти.
Янгиликлар лентаси
0