Жамият

Тошкентда трамвай фаолиятини тиклаш таклиф қилинди

© Sputnik / СтрингерТрамвай в Ташкенте
Трамвай в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.01.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Бу таклиф "Ўзбекистон 24" телеканалида эфирга узатилган "Менимча" кўрсатувида билдирилди.
ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. Тошкент жамоат транспортидаги муаммоларни ҳал қилиш учун трамвайлар фаолиятини тиклаш таклиф қилинди. Бу таклифни тележурналист Хайрулла Нуриддинов "Ўзбекистон 24" телеканалида эфирга узатилган "Менимча" кўрсатувида билдирди.
"Шаҳар транспорти мавзуси очилганлигидан фойдаланиб, яна бир таклифни айтмоқчиман. Аҳолига қулай ва сифатли транспорт хизматини кўрсатиш соҳасини такомиллаштириш мақсадида Тошкентга трамвайларни қайтариш керак, менимча. Катта ва гавжум шаҳарга трамвай жуда асқатади. Ҳаммамизнинг эсимизда-ку ўша қулай, бежирим, бир текисда юрадиган, муҳими, экологияга зарар етказмайдиган қадрдон трамвайларимиз. Билмадим, балки хато қилаётгандирман, лекин бу менинг шахсий фикрим. Агар пойтахт мутасаддиларининг ўрнида бўлганимда, ана шу ташаббус билан чиққан бўлардим", — деди у.
Президент Шавкат Мирзиёев 19 январь куни Тошкент шаҳрида жамоат транспортини ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишган эди. Лекин тақдимотдан кўнгли тўлмаганини маълум қилиб, мутасаддиларни танқид қилган. Хусусан, президентга транспорт вазири Илҳом Маҳкамовнинг тақдимоти маъқул бўлмаган.
Шавкат Мирзиёев Самарқанд трамвайининг йўловчиси бўлди
2016 йилнинг 2 май куни Тошкентда ҳаракатланаётган сўнгги трамвай йўналиши — "Бешқайрағоч" даҳаси ва Ипподром ўртасида қатновчи 17-йўналиш ёпилган ва шу билан пойтахт трамвайининг 115 йиллик тарихи якунланган.
Янгиликлар лентаси
0