АҚШ ўз фуқароларидан Украинани тарк этишни сўради

© Sputnik Государственный департамент США
 Государственный департамент США - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.01.2022
Oбуна бўлиш
АҚШ ўз фуқароларига Украинани тарк этишни ва Россияга ташриф буюрмасликни маслаҳат берди.
ТОШКЕНТ, 24 янв - Sputnik. АҚШ Давлат департаменти якшанба куни ўз фуқароларига Украинани тарк этишни тавсия қилди. РИА Новости хабарига асосан.
2022 йилнинг 23 январь куни давлат департаменти АҚШ томонидан ёлланган ходимларининг ўз хоҳиши бўйича Украинани тарк этиши ва Киевда жойлашган элчихона ходимларининг оила аъзоларига ҳам мамлакатни тарк этиш тавсия этилади, - дейилган хабарда.
Украинада бўлиб турган АҚШ фуқароларига у ерни ҳозирдан тарк этиш тавсия этилади, чунки "кутилмаган можаро содир бўлган тақдирда АҚШ ҳукуматининг уларни олиб чиқиб кетишга имкони бўлмаслиги мумкин", - деб қўшимча қилинган хабарда.
Бориш тавсия этилмайдиган мамлакатлар қаторида Россия ҳам бор. Сабаблар сифатида - Украина чегарасида сақланиб қолаётган танглик, АҚШ фуқароларини таъқиб қилиш, элчихонанинг ёрдам бериш имконияти чеклангани, COVID-19 чекловлари ва бошқалар санаб ўтилган.
Москва бўлса ўзига нисбатан қўйилаётган Украинага бостириб кириш бўйича айбловларни кескин рад этиб келмоқда ва ҳеч кимга таҳдид солмаётганини такроран маълум қилмоқда.
Яқинда бўлиб ўтган чиқишида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров "Россия Украина атрофида ҳеч қандай можароли вазиятлар ташкил қилмаётганини" яна бир бор таъкидлаган эди.
Янгиликлар лентаси
0