Жамият

Кинематография агентлиги ва “Sevimli” ўртасидаги манфаатлар тўқнашуви тасдиқланди

© Sputnik / Рамиз БахтияровФирдавс Абдухаликов - генеральный директор "Узбеккино"
Фирдавс Абдухаликов - генеральный директор Узбеккино - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.01.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Кинематография агентлиги агентлик директори Фирдавс Абдухолиқовнинг қариндошларига тегишли корхона билан шартномалар тузишда ва давлат субсидияси маблағларининг тақсимлашда манфаатлар тўқнашувига йўл қўйгани тасдиқланди.
ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Аввалроқ ижтимоий тармоқда Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдухолиқов ва “Sevimli” телеканали ўртасида манфаатлар тўқнашуви бўлаётгани тўғрисида хабар тарқалган эди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилганлиги ҳолатлари бўйича ўрганиш ўтказди ва натижаларини маълум қилди.
Ўрганиш натижаларига кўра, Кинематография агентлиги томонидан шартномалар тузилишида ва давлат субсидияси маблағларининг тақсимланишида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилгани ҳолатлари аниқланган.
Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдухолиқов ва унинг яқин қариндошлари бенефициар бўлган (таъсисчилари: турмуш ўртоғи — Фируза Садридиновна Шарапова — 70%, қизи — Амира Фирдавсовна Рашидова — 20% ҳамда ўғли — Абдуллажон Фирдавсович Абдухаликов — 10%) "Master Media Production and Broadcast" МЧЖ ўртасидаги манфаатлар тўқнашуви ўз тасдиғини топган.
Хусусан, Кинематография агентлиги директори ва бир вақтнинг ўзида субсидия маблағларини тақсимлаш бўйича қарорлар қабул қилиш ваколатига эга Бадиий кенгаш раиси Фирдавс Абдухолиқов манфаатлар тўқнашувига эга бўлсада, бу ҳолатни бартараф қилиш чораларини кўрмасдан, мазкур жамият манфаатларини ёқлаб овоз беришда ва қарорлар қабул қилиш жараёнида бевосита иштирок этган.
“Севимли” телеканалида намойиш этилган ахлоқсизлик саҳна юзасидан текширув ўтказилмоқда
Масалан, 2021 йилнинг ўзида Кинематография агентлиги томонидан берилган давлат буюртмалари асосида "Севимли" телеканали ("Master Media Production and Broadcast" МЧЖ) иштирокида "Орзулар палатаси" ва "Тузоқ" сериаллари суратга олинган.
Жумладан, 2021 йилнинг 22 февраль куни Кинематография агентлиги, "Master Media Production and Broadcast" МЧЖ ҳамда "MY-FILMS" МЧЖ ўртасида "Орзулар палатаси" миллий сериалини суратга олиш мақсадида қиймати 3 млрд сўмлик шартнома имзоланиб, Кинематография агентлиги томонидан 1,5 млрд сўм пул маблағлари "MY-FILMS" МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказиб берилган.
"Севимли" телеканали бош директори вазифасидан озод этилди
Бундан ташқари, Кинематография агентлиги ҳамда "Master Media Production and Broadcast" МЧЖ ўртасида "Тузоқ" миллий сериалини суратга олиш учун 2021 йилнинг 18 май куни жами қиймати 1,8 млрд сўмлик икки томонлама шартнома (dxarid.uz тўғридан-тўғри шартнома орқали) имзоланган ва 1,8 млрд сўм пул маблағлари жамият ҳисоб рақамига ўтказиб берилган.
“Шунга кўра, мазкур ҳолатларда Кинематография агентлиги бош директори Ф.Ф.Абдухолиқов яқин қариндошлари таъсисчилигидаги МЧЖнинг манфаатларини кўзлаб, давлат бюджетидан жуда кўп миқдордаги пул маблағларининг ажратилишига эришиб, қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйган”, - дейилган хабарда.
Тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун Бош прокуратурага юборилган.
Саида Мирзиёева “Sevimli”даги ахлоқсиз сериални танқид қилди
Янгиликлар лентаси
0