Коронавирусга экспресс тест топшириш талаби бекор қилинди

ПЦР - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.01.2022
Oбуна бўлиш
25 январдан Ўзбекистон ташриф буюрувчиларнинг коронавирус инфекциясига экспресс-антиген тест топширишлари талаби бекор қилинади.
ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Ўзбекистонга киришда экспресс тест топшириш талаби бекор қилинди.
Республика махсус комиссиясининг қарори билан 2022 йил 25 январдан хорижий давлатлардан Ўзбекистонга ташриф буюрувчиларнинг халқаро аэропортлар, темир йўл вокзаллари ва автомобиль (пиёдалар) ўтказиш чегара пунктларида коронавирусга экспресс-антиген тест топшириш талаби бекор қилинди.
Йўловчилар камида 48 соат олдин коронавирусга топширилган ПЗР тестининг манфий натижа бўлган маълумотномага эга бўлишлари керак.
Эслатиб ўтамиз, 15 январдан Ўзбекистонга келган барча йўловчилар аэропортларда коронавирусга мажбурий экспресс тест топширишлари керак эди. Бу вақтинча жорий этилган тартиб экани айтилган эди. Тест нархи 5 доллар бўлган. Ижтимоий тармоқларда Тошкент халқаро аэропортида коронавирусга тест топширишда фуқароларнинг норозилиги акс этган видео ҳам тарқалди.
Янгиликлар лентаси
0