Ўзбекистонда "Газпромбанк" ваколатхонаси очилади

© Sputnik / Александр Гальперин / Медиабанкка ўтишПетербургский международный газовый форум - 2021
Петербургский международный газовый форум - 2021 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.01.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда "Газпромбанк" ваколатхонаси аккредитациядан ўтди. Бу банкнинг хорижий давлатдаги бешинчи ваколатхонаси бўлади.
ТОШКЕНТ, 24 янв - Sputnik. Ўзбекистонда “Газпромбанк” АЖ ваколатхонаси аккредитация қилинди, деб хабар қилди Марказий банк.
Ваколатхона ташкил этишдан асосий мақсадлар қуйидагилар:
Ўзбекистоннинг давлат органлари, молия-кредит ташкилотлари, таълим муассасалари ва хўжалик юритувчи субъектлари билан алоқаларни ўрнатиш, ва ривожлантириш;
“Газпромбанк” банкнинг Ўзбекистонда халқаро бизнесини ривожлантиришга кўмаклашиш,
“Газпромбанк” томонидан Ўзбекистонда амалга оширилаётган ташаббус ва лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
"Газпромбанк" Акциядорлик жамияти – Россиянинг энг йирик банкларидан бирдир. Хусусий капитали миқдори бўйича банк Марказий ва Шарқий Европадаги энг йирик банклар учлигига киради.
"Газпромбанк" жисмоний ва юридик шахслар учун кенг кўламли молиявий, инвестицион хизматлар кўрсатади. Банк Россия иқтисодиётнинг энг муҳим секторлари - газ, нефть, атом, кимё, қора ва рангли металлургия соҳаларига хизмат кўрсатади.
Бугунги кунда "Газпромбанк" 5 миллионга яқин жисмоний ва 61,4 минг юридик шахслардан иборат мижозларга хизмат кўрсатиб келмоқда. Ундан ташқари "Газпромбанк" Беларусь, Швейцария, Люксембург, Гонконг, Монголия ва Ҳиндистонда жойлашган банклар капиталларида иштирок этиб келмоқда.
"Газпромбанк"нинг Россияда 20та филиали бўлиб улар Сахалиндан Калининградгача жойлашган. Банкнинг хорижий ваколатхоналари Нур-Султон, Пекин, Улан-Батор, Нью-Дели шаҳарларида очилган.
Янгиликлар лентаси
0