Шавкат Мирзиёев Хитой ва МО давлат раҳбарлари саммитида иштирок этади

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.01.2022
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев МО ва Хитой орасида дипломатик муносабатларнинг 30 йиллигига бағишланган онлайн саммитда иштирок этади.
ТОШКЕНТ, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 25 январь куни Марказий Осиё ва Хитой давлат раҳбарлари саммитида иштирок этади, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати.
ХХР Раиси Си Цзиньпин ташаббуси билан ташкил этиладиган саммит кун тартибига қуйидагилар киритилган:
Марказий Осиё мамлакатлари ва Хитой ўртасидаги 30 йиллик ҳамкорлик якунлари сарҳисоби,
кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантириш масалалари
малий ҳамкорликнинг истиқболли соҳалари белгилаб олинади.
Онлайн саммит якунида Қўшма баёнот қабул қилиниши режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0