Спорт

Шоҳжаҳон Эргашев боксдаги фаолиятини якунлади

© Sputnik / Рамиз БахтияровШохжахон Эргашев
Шохжахон Эргашев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.01.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Шоҳжаҳон Эргашев: Ўзимни янги соҳада синаб кўраман, аммо бу спорт соҳаси эмас.
ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида ҳаракат қилган ўзбекистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашев боксдаги фаолиятини якунлади.
Боксчининг маълум қилишича, у узоқ вақт уйда бўлмаган ва отаси уйга келишини сўраган. Суҳбат давомида отаси Шоҳжаҳондан биринчи маротаба спортдаги фаолиятини якунлашини сўраган.

"Ҳамма нарсанинг бош ва охири бўлганидай спорт ҳам абадий эмас. Мени қўллаб-қувватлаган барчага ўз миннатдорчилигимни билдираман. Мен ҳаётимда янги саҳифа очяпман. Боксни буткул ташламайман ва бир кун яна рингда бўлсам, фақатгина ўзим учун рингда бўламан. Ўзимни янги соҳада синаб кўраман, аммо бу спорт соҳаси эмас. Барча омад", — дея ёзади боксчи ўзининг Instagramдаги саҳифасида.

Эргашев сўнгги жангини 2021 йилнинг декабрида ўтказиб, унда Таиланд вакили Аэккауэе Кауманени муддатидан аввал мағлуб этган эди. У проф боксда жами 21 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган. 19 та жангда рақибларини нокаут эвазига таслим қилган.
Шоҳжаҳон Эргашев: “Мен барибир чемпионлик камарини Ўзбекистонга олиб келаман”
Янгиликлар лентаси
0