Дунёда

Олимлар: “Спутник V” омикронга қарши “Pfizer”дан икки баравар самаралироқ

© Sputnik / Медиабанкка ўтишМедицинский сотрудник держит в руке ампулу с российским препаратом "Гам-Ковид-Вак" ("Спутник V")
Медицинский сотрудник держит в руке ампулу с российским препаратом Гам-Ковид-Вак (Спутник V)  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.01.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Тадқиқот "Спутник V" ва Pfizer вакцинаси билан эмланган кишиларнинг қон зардобидаги солиштирма намуналари асосида ўтказилган.
Россиянинг коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинаси “Pfizer” вакцинасига қараганда омикрон штаммининг фаоллигини икки баравар яхшироқ зарарсизлантиради. Бу ҳақда Италиянинг Lazzaro Spallanzani институти олимлари Россиянинг Гамалея марказидаги ҳамкасблари билан биргаликда ўтказган тадқиқоти натижалари якунида маълум бўлди.
Тадқиқот "Спутник V" ва Pfizer вакцинаси билан эмланган кишиларнинг қон зардобидаги солиштирма намуналари асосида ўтказилган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, 51 кишида вакцинанинг иккинчи дозасидан 3—6 ой ўтгач олинган намуналар "Спутник V"нинг икки дозаси билан эмланганларда антитаналар даражаси омикронга нисбатан Pfizer билан эмланганларга қараганда чидамлироқ эканини кўрсатди.
“Спутник V” вакцинаси ўзида омикрон штаммига (B.1.1.529) қарши вирусни зарарсизлантирадиган антитаналарнинг титри Pfizer вакцинасининг иккита инъекциясига нисбатан икки баравар юқорилигини кўрсатди”, — дейилган хабарда.
“Спутник V” билан эмланган тадқиқот иштирокчиларининг 74,2 фоизининг қонида омикрон штамми зарарсизланган, Pfizer учун эса бу кўрсаткич 56,9 фоизни ташкил этган.
"Спутник V" билан эмланганланлар "омикрон"ни сезмай ўтказади - Гинцбург
Шу билан бирга, махсус IgG антитаналарининг энг юқори кўрсаткичларига эга бўлган намуналарда омикронни зарарсизлантирувчи антитаналар “Спутник V” билан эмланганларнинг 100 фоизида, “Pfizer” билан эмланганларнинг 83,3 фоизида аниқланган.
Янгиликлар лентаси
0