Иқтисод

Алишер Усмоновга тегишли компания Оҳангарон цемент заводини сотиб олди

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишРабочий демонстрирует продукцию завода
Рабочий демонстрирует продукцию завода - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.01.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Компания раҳбарияти таъкидлашига кўра, корхона фаолиятидан олинган барча даромад Ўзбекистонда қолади.
ТОШКЕНТ, 25 янв – Sputnik. Россиянинг "Аккерманн цемент ЦА" компанияси "Оҳангаронцемент" АЖнинг 98,6% акцияларини сотиб олди деб хабар қилмоқда компания матбуот хизмати.
Россиянинг "Аккерманн цемент" компанияси ва унинг Ўзбекистондаги "Аккерман цемент ЦА" шўъба корхонаси Алишер Усмонов назорати остидаги USM холдинг таркибига киради. Холдинг таркибига Россиянинг Навотроицк ва Горнозаводск шаҳарларидаги цемент заводлари киради. Энди уларга "Оҳангаронцемент" ҳам қўшилди.
Битимни молиялаштиришга "Аккерманн цемент" МЧЖнинг стратегик ҳамкори "Газпромбанк" ҳам иштирок этди.
"Аккерманн цемент" матбуот хизмати айтишига кўра, ўтган йил давомида Оҳангаронцемент корхнасида цемент ишлаб чиқаришнинг янги "қуруқ" услуби ўзлаштирилган бўлиб, унинг ёрдамида йилига 2,5 миллион тонна цемент ишлаб чиқариш мумкин.
Корхона хабарида айтилишига кўра, завод томонидан олинган барча даромад Ўзбекистонда қолади ва республиканинг ижтимоий иқтисодий ривожланишига йўналтирилади.
"Сифатли янги турар жойга бўлган талабнинг ўсиши, ипотека кредитлари тизхимининг ривожланиши - келажакда цемент истеъмолининг ошишига олиб келади", - деди "Аккерманн цемент" директори Антон Селявко.
Корхонанинг собиқ мулкдори Lamanka Enterprises Limited (Кипр) ва Giacinttar Limited (Британия Виргин ороллари) "Тошкент" фонд биржаси сайтида "Оҳангаронцемент"нинг ўзларига тегишли бўлган акцияларининг 84,3% ва 14,1% фоизи акциялари сотилганини маълум қилишди. Битим қиймати 1,89 триллион сўмни ($100 млн.) ташкил қилган.
Янгиликлар лентаси
0