Чарм-пойабзал маҳсулотлари экспортини $1,2 миллиардга етказиш керак - президент

© Sputnik / PetruhinОбувь советского производства начала 80-х.
Обувь советского производства начала 80-х. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.01.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон чарм-пойабзал соҳасидаги муаммолар президент ҳузурида муҳокама қилинди ва устувор вазифалар белгилаб берилди.
ТОШКЕНТ, 25 янв - Sputnik. Ўзбекистон чарм-пойабзал саноатини ривожлантириш учун ҳали кўп имкониятлар бор. Хусусан ушбу соҳа маҳсулотлари экспортини келгуси йилларда $1,2 миллиардга етказиш вазифаси қўйилди президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида соҳа вакилллари билан 24 январь куни бўлиб ўтган мажлисда.
"Бу йил чарм-пойабзал маҳсулотлари экспортини 500 миллион доллар, келгуси 3 йилда 1 миллиард 200 миллион долларга етказиш мақсад қилинган", - дейилади хабарда.
- Бу жуда катта марра, - деди Президент. - Бу мақсадга эришиш учун бозор ҳам бор, катта миқдорда хом ашё ҳам бор, талабгор ҳам бор. Фақат бунинг учун тадбиркорларга барча шароитларни яратиб бериш керак.
Ушбу мақсадларга эришиш учун қуйидагилар белгилаб олинди:
аввал берилган солиқ ва божхона имтиёзлари 2026 йилгача узайтириш;
чет эллик мутахассисларни жалб этиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш;
хорижий давлатларда улгуржи омбор ва савдо уйлари ташкил қилиш;
хорижий валютада 3 йилга 4 фоизлик кредитлар ажратилиш
Ундан ташқари, йиғилишда чарм-пойабзал соҳасини республика ичида ривожлантириш масалалари ҳам мукаммал ўрганилди.
Маълум бўлишича, бугунги кунда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган чарм маҳсулотлари ҳажмида аёллар пойабзали улуши 23 %, болалар пойабзали 8 %ни ташкил этади, холос.
Шу сабабли, чарм-пойабзал соҳасини ички бозорини ҳам рағбатлантириш масаласи кўтарилди ва ушбу мақсадда президент томонидан қуйидаги вазифалар белгиланди:
солиқ имтиёзи орқали рағбатлантириш;
жойларда кадрларни ўқитиш тизимини йўлга қўйиш;
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида замонавий Ўқув-ишлаб чиқариш лабораторияси ташкил этиш, хорижда мутахассислар малакасини ошириш, ўрта бўғин ишчиларини тайёрлаш;
Шу билан бирга Ўзбекистон чарм-пойабзал саноатининг сўнгги йилларда эришган ютуқлари ҳам санаб ўтилди.
Хусусан 2017 йилда 760 миллиард сўмлик чарм-пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 4 триллион 415 миллиард сўмни ташкил этган. Экспорт ҳажми 105 миллион доллардан 421 миллион долларга етган.
Яъни, ишлаб чиқариш қарийб 6 баробар, экспорт 4 баробар ўсган. Тайёр маҳсулотлар улуши ҳам 32 %дан 78 %га кўпайган.
Янгиликлар лентаси
0