Калининград – НАТО қовурғалари орасидаги ханжар: уни қандай “зарарсизлантириш” мумкин?

© AP Photo / Shakh AivazovВоеннослужащие США во время совместных военных учений на базе Вазиани неподалеку от Тбилиси, Грузия
Военнослужащие США во время совместных военных учений на базе Вазиани неподалеку от Тбилиси, Грузия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.01.2022
Oбуна бўлиш
Британия ва Франциянинг Эстонияда жойлашган ҳарбий бўлинмалари Санкт-Петербургга яқин жойлашган бўлсада, қуролли можаро содир бўлганда улар биринчи бўлиб қочади, деб ҳисоблайди мақола муаллифи.
АҚШ ва НАТОнинг Шарқий Европадаги тажовузкор режалари Россиянинг мустаҳкам мудофаа деворларига урилиб тўхтамоқда. Вашингтон ва Брюссель ўзининг Россия Федерациясига нисбатан олиб бораётган, бугунги кун реаллигидан бехабар сиёсати ўз иттифоқчиларини геосиёсий суиқасд томон етакламоқда.
Улар Москва таклиф қилган, томонлар тенг ҳуқуқлиги асосида қурилган, глобал хавфсизликнинг конструктив ва тизимли режаларига амал қилмасдан, Болтиқ денгизидан Қора денгизгача бўлган ҳудудда Россияга реалликдан узоқ кўринишдаги ҳарбий босим ўтказишга уринишмоқда. Улар гўёки, Россия ушбу урушда енгилган тақдирда, бу АҚШ ва НАТОнинг бошқа давлатларининг автоматик равишда йўқ қилинишини унутиб қўйгандек.
Россиянинг ядровий сиёсати (стратегияси) асосларинингн 17 бандини яга бир бор эсга оламиз: “РФ ўзига ёки унинг иттифоқчиларига нисбатан ядровий ёки оммавий қирғин қуролларининг бошқа тури қўлланилганда, шунингдек Россияга нисбатан одатий қуроллар билан тажовуз қилинганда, давлат тузумига хавф туюлганида – ядров қуролни қўллаш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Ядровий қуролни қўллаш ҳақидаги қарор президент томонидан қабул қилинади”.
Бу мутлақ “демократик” эмас, албатта, лекин тезкор ва самарали. Бундай вазиятда, ғар қандай уруш уларнинг бутунлай йўқ бўлиб кетишига олиб келиши мумкин бўлган вақтда, Ғарб давлатлари ўз хавфсизлиги учун бир қадам орқага юриши керак – яъни 1977йилга қадар НАТО хавфсиз кун кечирган ҳудудларга. Лекин уларга нимадир тинчлик бермаяпти. Ёки 2021 йилнинг августида Афғонистон толиб*ларидан туртки еганидан сўнг АҚШ бугун Шарқий Европа ҳудудида ўз кучини кўрсатмоқчими? АҚШ Европада юқор технологик қуролга эга бўлган, ядровий кучли Россияга қарши ўзининг Шарқий Европадаги имконияти чекланган, қарам давлатлари ёрдамида курашмоқчими?
Америкалик таҳлилчилар Калининградни Литва ва Польша қўшинлари ёрдамида эгаллаб олиш режаларини тузишмоқда. Лекин Варшава ва Вильнюс Вашингтон манфаатлари учун қаҳрамонларча курашиш ва қурбон бўлишни истамайди. Шунинг учун Оқ уй ҳозирча Москва ва Минск билан тўғридан тўғри можарога киришмаган ҳолда, “Украина фронтига” ўзининг жанговар хитоблари ва енгил қуроллари ёрдамида кўмаклашмоқда. Ўз навбатида қўлидан ҳеч нарса келмайдиган Киев режими Москва билан тўқнашувга Вашингтонни ва Ғарбий европани тортишга уринмоқда. Бундай масхарабозлик жуда хавфли бўлиши мумкин ва Шимолий Америка ва Европада миллионлаб одамларнинг умрига зомин бўлиши мумкин.

“Чексиз имкониятлар”

Калининград вилоятига қўшни бўлган Литвада 19-21 январь кунлари НАТОнинг бир гуруҳ хорижий экспертлари ишлаган эди. Катта ҳамкорлар “миллий мудофаа тизимининг ривожланаётганини қайд этишди ва Литванинг мудофаа харажатларини ЯИМнинг 2%идан ортиқ даражагача кўтаришни” маслаҳат беришди. Мудофаа вазири Арвидас Анушаускас шундан сўнг қуйидаги хулосага келди: "Литва ўз қуролли кучларини жиддий мустаҳкамлади. Бизнинг ҳарбийларимиз НАТОнинг юыори талабларига жавоб беради. Замонавий қурол-аслаҳа сотиб олиш уларга мисли кўрилмаган имкониятлар берди”.
Аслида бўлса, Литва шунчаки ўз ўқув полигонларини кенгайтириш ва ривожлантиришда давоми этмоқда холос. Мақсад – хорижий иттифоқчи ҳарбийлар учун имкон қадар яхшироқ шароитлар яратиш. Ахир қандай қилиб бирорта ҳам танк, кема ёки зарба берувчи самолёган эга бўлмаган қуролли кучларда “мисли кўрилмаган имкониятлар” пайдо бўлиши мумкин? Ҳарбий куч бўйича жаҳон рейтингида Литва 140 давлат орасида 85 ўринни эгаллаган. НАТОнинг шарқий флангида 16 минг аскарга эга бўлган армия жиддий жанговар вазифаларни мустақил ҳал қилишга қодир эмас. Бундай кучлар билан Калининградга ҳужум қилиш учун Литва технологик имкониятга эга эмас. Ҳатто Польша армияси ёрдам берган тақдирда ҳам. Уларнинг ҳар қандай ҳаракати Россия томонидан дастлабки соатлардаёқ қайтарилади. Душманнинг ҳарбий инфратузилмаси 2008 йилда Грузияда бўлгани каби ҳаводан туриб йўқ қилинади. Ҳеч ким ёрдам бермайди.
Кариб инқирози 2.0: Америка ҳарбийлари нимадан қўрқишмоқда?
Британия ва Франциянинг Эстонияда жойлашган ҳарбий бўлинмалари Санкт-Петербург шаҳридан бир неча соатлик йўл масофасида жойлашган бўлсада, реал қуролли можаро содир бўлганда хорижий аскарлардан иборат армия бўлинмалари биринчи бўлиб қочиб кетади. (Балтия Дюнкерки).
Калининград НАТО қовурғалари орасига санчилган пичоққа ўхшайди. Бу ерда чуқур эшелонлаштирилган ҳаво мудофаа тизими, Болтиқ денгизи флоти (ракетали кемалар ва сув ости кемалари, денгиз авиацияси ва танк полки), кучли ракета бригадалари ва зарба берувчи авиация полклари ҳамда армия корпуси жойлаштирилган.
Америка Қўшма штатлари ва унинг иттифоқчилари томонидан ҳудудда Patriot зенит-ракета тизими, M1 Abrams танклари ва F-35 “кўринмасларининг” жойлаштирилиши Болтиқбўйи ҳудудида кучлар мувозанатини ўзгартира олмайди.
Берлин, Стокҳолм ва Хельсинки буни жуда яхши тушунишади. Немислар Россия билан уруишга ошиқаётгани йўқ ва шу сабабли Украинага қурол-аслаҳа етказиб бермаяпти. Шведлар ва финлар эса америкаликларнинг кўплаб қистов ва таклифларига қарамасдан НАТОга киришга шошилмаяпти.
Жанг қилишга шай бўлган Варшава ҳам бироз иккиланиб турибди, чунки "Россия барча қирғоқлар бўйлаб ракета бригадалари билан яхши ҳимояланган”. Унинг кема ва самолётлари тезкор ва аниқ нишонга олиш билан Европадаги ҳар қандай рақибни йўқ қилиши мумкин”
Болтиқбўйи ҳудудида НАТО ўзи учун зарар келтирмаган равишда фақатгина ҳарбий ўқув-машқлар ёки патрул хизмати ўтказиши мумкин, лекин бу ҳам қилич билан рақсга тушиш каби хавфли иш бўлиб қолмоқда. “Россия бостириб кириши” борасида яратилган сунъий васвасага қарамасдан Пентагон ўзининг Европалик ҳамкорларидан АҚШ ҳарбийлари сонини ошириш бўйча аниқ талабнома олмади.

Россия ҳамкорларни тинчликка “мажбур қилади”

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 21 январь куни НАТОнинг хорижий ҳарбий контингенти Болгария ва Руминияни тарк этиши керак деди. Ушбу аниқ ишора тўла тўкис Болтиқбўйи давлатларига ва альянсга 1996 йилдан сўнг қабул қилинган 9та давлатга ҳам тегишлидир. (Венгрия, Польша, Чехия, Словакия, Словения, Албания, Хорватия, Черногория, Шимолий Македония).
Эслатиб ўтамиз, Россия собиқ иттифоқ давлатларининг суверенитети ва ҳудудларига даъво қилаётгани йўқ. Шунчаки барча учун бир тенг бўлган хавфсизлик ҳақида хавотир олмоқда холос. Der Spiegel ёзган Россиянинг бтун НАТО фронти бўйлаб зарба бериш эҳтимоли – фақатгина АҚШ ёки альянс томонидан амалга оширилган тўғридан-тўғри ёки гибрид тажовузга қарши амалга оширили мумкинлигини тушуниш керак.
Россия Қуролли кучларининг техник салоҳияти ва жангга тайёрлик даражаси фронт бўйлаб ҳам душман ичкарисига ҳам зарба бериш имконини беради. Масалан, Россия ҳарбий-денгиз флоти ва ҳарбий-ҳаво кучлари Буюк Британия ва Ирландия яқинидаги нишонларга ракета зарбаси бериш ва бомба ташлашни машқ қилишмоқда. Феврал бошида бўлиб ўтадиган манёврлар Корк графлигидан 240 кмғарбда бўлиб ўтади.
Ушбу вазиятда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу британиялик ҳамкасабаси Бен Уоллесни Москвага хавфсизликнинг долзарб муаммоларини муҳокама қилиш учун таклиф қилди.
Россия январь – феврал ойларида Дунё океанида йирик масштабли ўқув-машқлар ўтказишини эълон қилган эди. Унда 140дан ортиқ жанговар кемалар ва сув ости кемалари иштирок этиши режалаштирилган. “Ҳамкорлар”ни дипломатик йўл билан кўндириш ёки ҳарбий йўл билан “мажбурлаш” учун Россиянинг қанча имконияти борлигини ҳеч ким билмайди, лекин Кремль беорга гапирмайди.
Россия шартларига асосан тинчлик шартномасини имзолаш – тушуниб етилган эҳтиёж, технологик имконият ёки АҚШ ва НАТОнинг қаршилигига қарамасдан белгиланган мақсадга эришишдир. Ўзининг ҳарбий-сиёсий кўп мақсадли режасини Россия иттифоқдошлари ёрдамида янада самаралироқ қилмоқда. "Союзная решимость-2022" қўшма ўқув машқлари арафасида Беларусь ҳудудида кўп сонли Россия қуролли кучлари жойлаштирилади. Ўтган ҳафта давомида у ерга 33 та эшелен етиб келди.
Минск ҳам НАТО юрагига санчилга иккинчи ханжарга айланмоқда. Россия Беларус ҳудудига С-400 "Триумф" зенит ракета тизимлари ва "Панцирь-С"зенит-ракета мажмуаси, "Искандер-М"ракета мажмуаси ҳамда 12 та Су-35С - оғир қирувчи самолётлари олиб келди.
Ўқув-машқлари вазифасига кўра – кучлар ташқи агрессияни биргаликда қайтариши керак. 10-20 феврал кунлари бўлиб ўтадиган ўқув-амалий ҳаракатларида Домановский, Обуз-Лесновский, Гожский, Брестский, Осиповичский полигонлари ҳамда Барановичи, Мачулищи, Лунинец ва Лида аэродромлари жалб этилади. Бу Европа ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатлар театрида жипслашган Иттифоқчи кучларининг тарқоқ НАТО жамоасидан мутлақ устунлиги намойишидир.
Америка қитъаси яқинида жойлашган давлатлар билан ўзаро ҳаракатларни муфофиқлаштириш – бу ҳам яна бир алоҳида мавзудир. Лекин Россиянинг Венесуэладаги ҳарбий базалари ва Куба яқинида Россия атом сув ости кемаларини кўриб қолишгани ҳақидаги маълумотлар ҳам бежиз пайдо бўлмаган кўринади.

Умумий нотинчлик ва ўзгаришлар бўлаётган вақтда америкаликлар Венада хавфсизлик музокараларини чўзишга ва уларнинг мазмунини алмаштиришга ҳаракат қилишмоқда. Шу ўринда Atlantico нашри ғамгин башорат билан чиқмоқда: "Америка бошчилигидаги Ғарб... шубҳасиз геосиёсий суиқасд томон кетмоқда. Тарихий ва географий реалликни тан олмаслик, ўзгалар манфаатларига тупуриш - фақат уларнинг ўзига қарши қайтиши мумкин”. Бу сўзларга бирор қўшимча қилиш мушкул.

Венадаги музокараларда Россия делегацияси раҳбари Константин Гаврилов 23 январь куни, Россия АҚШ ва НАТОнинг жавобини бир умр кутишга рози эмаслигини эълон қилди. Агар Ғарб Москванинг хавфсизлик кафолатлари борасидаги талабларини рад этса, Россия Европада ўз хавфсизлигини бошқа услублар билан ҳимоя қилади. Бунинг оқибатини “америкаликлар ҳам европаликлар ҳам ўз бўйниларида ҳис қилишади”.
Бироз олдин россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков Москва Ғарбнинг хавфсизлик кафолатлари борасидаги жавобидан ҳафсаласи пир бўлса, бунга жавобан жиддий сиёсий қарорлар қабул қилиши мумкинлигини айтган эди. Бу шунчаки пўписа эмас.
Ядровий хавфсизлик: Россия АҚШга имзолашни таклиф қилган шартномада нималар бор?
Янгиликлар лентаси
0