Дунёда

Киевда митинг: полиция ва тадбиркорлар ўртасида тўқнашув юз берди – видео

© Sputnik / Стрингер / Фотобанкка ўтишПротесты предпринимателей в Киеве
Протесты предпринимателей в Киеве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.01.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Киевнинг марказий кўчаларида тадбиркорлар норозилик намойишига чиқди.
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Киевнинг марказий кўчаларида тадбиркорлар норозилик намойишига чиқди.
Намойишга чиққан тадбиркорлар Олий Рада ва президент Зеленскийнинг офисига бостириб киришга ҳаракат қилди. Полиция уларнинг йўлини тўсди.
Ишбилармонлар солиқ имтиёзлари, назорат-касса машиналаридан фойдаланишнинг соддалаштирилган тизими тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилиш ва солиқ кодексидаги бошқа енгилликлар талаб қилмоқда.
Фаол намойишчилар қўлга олинмоқда, полиция кўзни ёшлантирувчи газ қўллади.
Украиналик ишбилармонлар норозилик намойишларини 2020 йил ноябр ойида бошлаган. Аввалига улар коронавирус сабабли карантин чекловларига қарши чиққан бўлса, кейинчалик солиқ соҳасидаги айрим қонунчилик нормаларини бекор қилишни талаб қила бошлади. Тадбиркорлар кичик бизнес эгаларининг назорат-касса машиналарига эга бўлишини талаб қилувчи қонунларга қарши чиқдилар. 2020 йил 15 декабрдан бошлаб улар ўз норозиликларини муддатсиз деб эълон қилдилар ва ҳозирда Киевнинг марказий қисмида навбатчилик қилиб, вақти-вақти билан юриш ва митинглар ўтказмоқда.
Украина президенти Владимир Зеленский кичик бизнес учун назорат-касса машиналарини жорий этишни 2022 йил 1 январгача кечиктириш тўғрисида қонунлар тўпламини имзолади. Давлат раҳбари микробизнес муаммоларини ҳал этиш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш тузиш таклифи билан ҳам чиқди.
Янгиликлар лентаси
0