Ўтган йил давомида электромобиль импорти 6,2 бараварга ошди

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишЭлектромобиль Nissan Leaf
Электромобиль Nissan Leaf - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.01.2022
Oбуна бўлиш
2021 йилда Ўзбекистонга умумий қиймати 16,9 млн долларлик 809 та электромобиль импорт қилинган.
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. 2021 йилда Ўзбекистонга 809 та электромобиль импорт қилинган. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
Импорт қилинган бу электромобилларнинг қиймати 16,9 млн долларга тенг бўлган.

“Электромобиль импорти 2020 йилга нисбатан 679 тага ёки 6,2 бараварга ошган”, - дейилган хабарда.

Улар асосан Хитой – 724 та, Туркия – 24 та ва АҚШ – 22 та давлатларидан харид қилинган. Шунингдек, Литва – 13 та, Германия – 12 та, Жанубий Корея – 5 та, Испания – 2 та, Россия – 2 та каби мамлакатлардан олиб келинган.
Ўзбекистонда маҳаллий электромобилларни сотиб олганлик учун йиғим бекор қилиниши мумкин
Янгиликлар лентаси
0